Daryo

Ким Чен Ин атом сувости кемаси қурилишини кўздан кечирди

Шимолий Корея биринчи марта баллистик ракеталарни ташишга қодир сувости кемаси қурилиши ҳақидаги маълумотларни оммага ошкор қилди

1 дақиқа ўқиш11 260 кўришлар0 изоҳ0

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин “муҳим кемасозлик заводлари”ни кўздан кечирди ва у ерда  атом сувости кемаси қурилиши билан танишди.

Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги хабар берди.

Фото: Google Images

Шимолий Корея раҳбари ўз мамлакатининг денгиз мудофаа тизими ҳар қандай зарурий ҳудудларда чекловларсиз, тўлиқ жойлаштирилишини таъкидлади.

Заводга ташрифи давомида Ким Чен Ин 2021 йилда бўлиб ўтган партия қурултойида эълон қилинган мудофаа қарорига мувофиқ қурилаётган ядровий қувватли стратегик сувости кемасини кўздан кечирди.

Шимолий Корея биринчи марта баллистик ракеталарни ташишга қодир сувости кемаси қурилиши ҳақидаги маълумотларни оммага ошкор қилди ва кема ташқи кўринишини кўрсатди.

Фото: Vedomosti.ru

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар