Daryo

Олмаота шаҳрига автомобиллар кириши пулли бўлиши мумкин

Ҳаво сифатини яхшилаш учун эски автомобилларда киришда пул олинади

1 дақиқа ўқиш13 470 кўришлар0 изоҳ0

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига автомобилда кириш учун тўлов тизими жорий этилади ва шаҳарга кириш чекланади. Бу ҳақда Олмаота ҳокими Ерболат Досаевга таяниб, “Казинформ” хабар берди.

Фото: inbusiness.kz

Ҳокимга кўра, 2025—2027 йилларга мўлжалланган ҳаво сифатини яхшилаш дастури доирасида 1 июлдан чора-тадбирлар амалга оширилади. Чоралардан бири автотураргоҳлар нархини сезиларли даражада оширишдир. Бу шаҳар марказидаги автомобиллар сонини камайтириши кутилмоқда.

Биз барча йирик шаҳарларда бўлгани каби, шаҳримиздаги автомобиль тўхташ жойларининг нархини сезиларли даражада оширамиз. Бу орқали шахсий автомобилларни шаҳар марказидан сиқиб чиқаришга эришамиз, деди Ерболат Досаев.

Шунингдек, у шаҳар ҳаракатчанлигини яхшилаш учун ерости ва ерусти тезкор жамоат транспортини ривожлантириш, транспорт алмашинув узелларини қуриш муҳимлигини таъкидлади.

Транспорт алоқаси ва транспорт хизматлари сифати масалаларини ҳал қилишимиз биланоқ, албатта, бизда шундай ғоялар бор. Менга доимо Нью Йорк ҳақида гапиришади: юқори ва қуйи Манҳеттенда ҳаракат 20 фоизга камайган, чунки улар тегишли тўловни жорий этишган.
Бироқ Нью Йорк бунга узоқ йиллар давомида тайёргарлик кўрган. Бизнинг тахминимизча, агар 2026 йил охиригача транспорт тизимининг асоси тайёр бўлса, 2027 йилдан бошлаб дастлабки чекловларни киритамиз, деди Ерболат Досаев.

У замонавий экологик стандартларга жавоб бермайдиган автомобиллар учун кириш пуллик бўлишини айтди. Бироқ электромобиллар ва экологик тоза транспорт эгаларига чекловлар таъсир қилмайди.

2025 йилнинг кузидан Олмаотада интеллектуал транспорт тизими (ITS) жорий этилади, шу жумладан, кириш назорати ҳам бўлади. 2024 йилда шаҳарда яна учта коммунал автотураргоҳ қуриш режалаштирилган. Бироқ мутахассисларнинг фикрича, бу тирбандлик муаммосини ҳал қилмайди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар