Daryo

Украина АҚШга 500 млрд доллар товон тўлашдан бош тортди

Музокаралар жараёнидан хабардор манбага кўра, Киев ҳақиқий суммани тахминан беш баравар кам баҳоламоқда

1 дақиқа ўқиш42 076 кўришлар0 изоҳ0

Украина АҚШнинг мамлакат харажатларини қоплаш бўйича ресурс битими доирасида кўзда тутилган 500 миллиард долларлик махсус фондни шакллантириш талабига қарши чиқди. Бу ҳақда музокаралар жараёнидан хабардор манбага таяниб Bloomberg хабар берди.

Фото: Reuters

Унинг сўзларига кўра, Киев ҳақиқий суммани тахминан беш баравар кам — тахминан 90 миллиард долларга баҳоламоқда, АҚШ томонидан келажакдаги ҳарбий ва молиявий ёрдам бўйича кафолатларнинг йўқлиги эса тўсиқ бўлиб қолмоқда.

Дастлаб АҚШ ушбу жамғарма миқдорини 500 миллиард долларгача белгилашни таклиф қилган эди, биз мазкур таклифни 100 миллиард долларгача камайтирдик ва махсус вакил Кит Келлогга юбордик, деди Украинанинг Неw Воиcе нашри манбаси.

Америка томонининг таклифи 500 миллиард долларлик махсус жамғарма ташкил этишдан иборат бўлиб, унга Украина ҳисса қўшади ва у бутунлай АҚШга тегишли бўлади. Вашингтон томонидан тузилган келишув режасида Украина табиий ресурслардан, жумладан, минераллар, газ ва нефтдан, шунингдек, портлар ва бошқа инфратузилмадан олинадиган даромадларнинг ярмидан воз кечиши назарда тутилган.

Бу жамғарма Украинани узоқ муддатли реконструкция қилиш ва ривожлантиришга йўналтирилади, бу ерда АҚШ иқтисодий ҳуқуқларга ва келажакдаги инвестицияларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлади, деди АҚШ молия вазири Скотт Бессент.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Украинадаги жисмоний активларга эгалик қилишга даъво қилмайди, шунингдек, бу мамлакатни йирик қарздорга айлантирмоқчи ҳам эмас.

Биз ноёб ер металлари ва нефть, олишимиз мумин бўлган ҳамма нарсани сўраймиз, деди АҚШ президенти Дональд Трамп.

Унинг фикрича, Вашингтон Украинага ёрдам учун 350 миллиард долларга яқин маблағ ажратган.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар