Daryo

FT: Европа давлатлари Украинага қўшин юбориш борасида тортишди 

Тўртта давлат уруш давом этаётган Украинага тинчликпарвар кучлар юбормаслигини билдирди

1 дақиқа ўқиш10 614 кўришлар0 изоҳ0

Европа давлатлари етакчилари 17 февраль куни Парижда фавқулодда саммит ўтказди. Унда Украинага ҳарбийларни юбориш масаласида тортишув юзага келди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Фото: DPA
Париждаги саммитда раҳбарлар тўпланганда, Буюк Британия “жанг майдонига чиқиш”ни таклиф қилганидан бир неча соат ўтиб, Германия, Италия, Польша ва Испания уруш давом этаётган мамлакатга тинчликпарвар кучлар юборишни истмаслигини билдирди, дейилади хабарда.

Саммитдан олдин Буюк Британия бош вазири Кир Стармер унинг мамлакати хавфсизлик кафолатларини таъминлаш учун Украинага қўшин юборишга тайёрлигини айтганди. Саммитдан сўнг Германия канцлери Олаф Шольц уруш ҳали ҳам давом этаётганини ҳисобга олиб, қўшинларни жойлаштириш ҳақидаги муҳокамани “мутлақо ўринсиз” деб баҳолаган.

Буни муҳокама қилишга эрта ва ҳозир бунинг учун мос пайт эмас, деди Шольц.

У муҳокамадан “бир оз жаҳли чиққани”ни айтиб, буни “ноўрин вақтда ва ноўрин мавзуда олиб борилган тушунарсиз баҳс” деб таърифлади.

Италия бош вазири Жоржа Мелони Европа қўшинларини Украинага юбориш масаласида иккиланаётганини, бу турли вариантлар орасида “энг қийини ва энг самараси паст” эканини айтди. Британия бош вазири Кир Стармер эса “агар мустаҳкам тинчлик келишувига эришилса, бошқа давлатлар билан биргаликда Британия қўшинларини жойлаштириш масаласини кўриб чиқишга тайёр” эканини билдирди.

АҚШнинг қўллаб-қувватлаши зарур. АҚШнинг хавфсизлик кафолати Россияни Украинага қайта ҳужум қилишдан тўхтатиб қолишнинг ягона самарали усули ҳисобланади, деди у.

Стармер келаси ҳафта Вашингтонда Трамп билан учрашишини, сўнгра Европа етакчилари билан қўшимча музокаралар олиб боришини тасдиқлади.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар