Daryo

Тайвандаги савдо марказида портлаш: қурбонлар бор (видео)

Портлаш оқибатида 235 га яқин одам эвакуация қилинди, ҳудуд қуршаб олинди

1 дақиқа ўқиш4 550 кўришлар0 изоҳ0

Тайвандаги савдо марказида газ портлаши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда расмийларга таяниб, CNN хабар берди.

Коллаж: Online Citizen

Ҳодиса 13 февраль куни Тайчжун шаҳрида юз берган. Ёнғин хавфсизлиги агентлиги портлаш савдо марказининг 12-қаватида содир бўлганини айтмоқда. Мазкур қаватда озиқ-овқат корти учун қурилиш ишлари олиб борилаётганди. 

Портлаш оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган, яна 20 киши жароҳат олган. Бино ва ҳудуддан 235 га яқин одам эвакуация қилинган. Видеода ойна панеллари пастдаги тротуар ва йўлларга тушгани, у ерда машиналар тирбандликда экани, 12-қаватдан тутун кўтарилаётгани акс этган.

Фото: AP Photo

Савдо маркази ичидан олинган бошқа кадрларда портлаш оқибатида деворлар шикастлангани, синган қувурлардан сув отилиб чиқаётгани кўрсатилган.

Фото: CNN

Тайван президенти Лай Синдзе бир қатор давлат идоралари, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этилганини айтди. Президент ҳодиса сабабларини имкон қадар тезроқ текширишни талаб қилди ва аҳолига воқеа жойига яқинлашмаслик ҳақида мурожаат қилди.

Тайван илгари ҳам даҳшатли газ портлашларини бошидан кечирган

2014 йилда жанубий Каосюн шаҳрида ерости газ сизиб чиқиши оқибатида содир бўлган бир қатор портлашлар йигирмадан ортиқ одамнинг ўлимига ва юзлаб кишининг жароҳатлашига олиб келган.

Портлашлар шунчалик кучли эдики, асосий кўчаларда чуқур ёриқлар пайдо бўлган, автомобиль ва юк машиналарини ағдариб юборган, улардан бири ҳатто уч қаватли бинонинг томида топилган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар