Daryo

Кулеба мамлакат армиясининг Россия олдидаги ожизлигини тан олишга чақирди

“Ҳозирги вазиятда бизда русларнинг олдинга силжишини тўхтатиш ёки уларни Украина ҳудудидан сиқиб чиқариш учун етарли имконият йўқ”, дейди Украинанинг собиқ ТИВ раҳбари

1 дақиқа ўқиш21 374 кўришлар0 изоҳ0

Украина Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Дмитрий Кулеба мамлакат армиясининг Россия қўшинлари олдинга силжишини тўхтата олмаслигини маълум қилди.

Фото: Global Look Press

Кулеба Германиянинг Deutsche Welle нашрига берган интервьюсида Украина армияси салоҳияти фақат Россия армиясини секинлаштиришга етишини таъкидлади.

Биз реалист бўлишимиз лозим. Пессимист эмас, буни алоҳида таъкидлайман, умидсизликка тушиш шарт эмас. Ҳозирги вазият шундан иборатки, бизда русларнинг олдинга силжишини тўхтатиш ёки уларни Украина ҳудудидан сиқиб чиқаришни бошлаш учун етарли имконият йўқ. Айни пайтда имкониятларимиз фақат Россия армиясининг ҳаракатини иложи борича секинлаштиришга етади, деди собиқ вазир.

Унинг сўзларига кўра, Украина Ғарбдан қурол-яроғ етказиб беришнинг кўпайишига ҳам умид боғламаслиги керак. Шунингдек, Кулеба Украина армиясининг ўз ишлаб чиқариш қувватлари Россияникиларга нисбатан унчалик ишончли эмаслигини қайд этди.

11 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Пентагон раҳбари Пит Хегсет Украинага янги қурол-яроғ етказиб бериш масаласи мамлакат мудофааси бўйича алоқа гуруҳининг 26-йиғилишида муҳокама қилинмаслигини маълум қилди.

“Украина қандай реал хавфсизлик кафолатларига умид қилиши мумкин? Киев ядро қуролига эга бўладими?” деган саволга собиқ вазир қуйидагича жавоб берди:

Мен бу мавзу оммалашганини тушунаман, лекин одамларни алдашни истамайман. Украина ядро қуролига эга бўлмайди, Украина ядро қуролини ишлаб чиқармайди ҳам. Бу ҳақда одамларда жўшқин ҳис-туйғуларни уйғотиш учун гапириш мумкиндир, аммо биз воқеликка кўз юммаслигимиз керак.

Кулеба, шунингдек, агар НАТОга қўшилишдан бош тортиш Москванинг қатъий талаби бўлса, Украина одессача иш тутиш кераклигини айтди:

Бу ерда бир нечта омиллар бор. Биринчиси: Украинанинг НАТОга аъзолиги масаласи Украинанинг қўлида ҳам, НАТОнинг қўлида ҳам эмас. Вашингтон ва Берлиннинг позициялари Украинанинг альянсга кириши ёки кирмаслигини ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар