Daryo

Илон Маск иш кўплигидан Оқ уйда тунаб қолмоқда — ОАВ

Миллиардер АҚШ бюджетини 2 трлн долларга қисқартиришни режалаштиргани маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш10 864 кўришлар0 изоҳ0

АҚШда ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск иш кўплигидан Оқ уйда тунаб қолаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, People хабар берди.

Фото: Bloomberg

Унинг офиси Оқ уй ҳудудидаги Эйзенхауэр ижроия офиси биносида жойлашган. Маск кейинги тўрт ойни департаментда фаолият юритишга сарфламоқчи. У АҚШ бюджетини 2 триллион долларга қисқартириб, бу орқали инфляцияни 2 фоизга туширишни режалаштирган. Маск амалдорлар ўртасидаги қисқартиришлар баъзи америкаликлар учун “вақтинчалик қийинчиликлар”га олиб келишини тан олганди.

Иш ҳажми туфайли 53 ёшли миллиардер офисда тунаб, диванда, баъзан эса полда ухлай бошлади, дейди тадбиркорнинг атрофидаги икки манба.

Маск агар ҳукумат мамлакатнинг давлат қарзи бўйича сиёсатини ўзгартирмаса, АҚШ амалда банкрот бўлиши мумкинлигини айтганди. У АҚШнинг НАТОдаги иттифоқчилари мудофаасига сарфлаётган харажатларини ҳам кескин танқид қилган.

Нима учун америкалик солиқ тўловчилар Европанинг мудофаа харажатларининг тўртдан бир қисмини молиялаштириши керак? Бу ақлга сиғмайди, айниқса, бизда жуда катта бюджет тақчиллиги ва қарзнинг ҳаддан ташқари ўсиши мавжуд бўлган бир пайтда, деган у.

Маск, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига сарфланаётган маблағларни “солиқ тўловчилар пулларидан самарасиз фойдаланиш” деб баҳолаган.

11 февраль куни Маск ўғли билан Оқ уйдаги матбуот анжуманига келди, отаси ва Трамп журналистларнинг ҳукуматдаги қисқартиришлар ҳақидаги саволларига жавоб бераётганда, у юзини буриштирди, деб ёзади ABC News. Ҳозирда Маскнинг ўғли ҳам Оқ уйда тунаб қолаётгани ёки йўқлиги номаълум.

DOGE янги ташкил этилган департамент бўлиб, ортиқча қоидаларни, керакcиз харажатларни камайтириш ва федерал агентликларни қайта ташкил этиш билан шуғулланади.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар