Daryo

Трамп Байденнинг махфий маълумотларга киришини чеклаб қўйди

“Жо Байденнинг махфий маълумотларга киришда давом этишига ҳожат йўқ. Шунинг учун биз дарҳол унинг хавфсизлик бўйича рухсатини бекор қиламиз ва унинг учун ташкил қилинадиган кундалик разведка брифингларини тугатамиз”, деди Трамп.

1 дақиқа ўқиш6 052 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзидан олдинги президент Жо Байденнинг махфий маълумотларга киришини чеклади. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.

Фото: Репорт.аз

“Жо Байденнинг махфий маълумотларга киришда давом этишига ҳожат йўқ. Шунинг учун биз дарҳол Жо Байденнинг хавфсизлик бўйича рухсатини бекор қиламиз ва унинг учун ташкил қилинадиган кундалик разведка брифингларини тугатамиз”, деди Трамп.

“Байден 2021 йилда разведка ҳамжамиятига АҚШнинг 45-президентига (яъни менга) одатда собиқ президентларга бериладиган миллий хавфсизлик маълумотларига киришни рад этишни буюрганди. Махсус прокурор Роберт Хурнинг ҳисоботи шуни кўрсатдики, Байденнинг “хотираси ёмон”. Ҳаттоки унинг хотираси яхшироқ вақтларда ҳам Байденга хавфсизлик бўйича маълумотларни ишониб бўлмасди. Мен ҳамиша миллий хавфсизлигимизни ҳимоя қиламан. Байден, сен ишдан бўшадинг! Американи яна буюк қиламиз”, деб ёзди Трамп.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар