Daryo

АҚШ келаси ҳафта Украина бўйича тинчлик режасини эълон қилади — Bloomberg

Аноним манбалар урушни тугатиш бўйича режанинг айтим тафсилотларини маълум қилди

2 дақиқа ўқиш10 546 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ президенти Дональд Трамп администрацияси келаси ҳафта Украина бўйича тинчлик режасини эълон қилади. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Bloomberg хабар берди.

Фото: AP Photo

Режа 14-16 февраль куни Германияда бўлиб ўтадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида тақдим этилади. Бу ҳақда иттифоқчиларга АҚШнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлогг маълумот беради. Муҳокамалар қанчалик батафсил бўлиши ва қандай форматда ўтказилиши номаълум.

Режа элементлари орасида урушни потенциал музлатиш ва Россия қўшинлари томонидан босиб олинган ҳудудни ноаниқ ҳолатда қолдириш, шунингдек, Украинага Москва қайта ҳужум қила олмаслиги тўғрисида хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш ҳам мавжуд.

Келлогг февраль ойи охирида Киевга ва Европа Иттифоқининг бошқа ҳудудларига биринчи сафарини амалга ошириши кутилмоқда. Украинада у Зеленский билан учрашиши маълум қилинган. Украина президенти эса Мюнхен конференциясидан кейин Форс кўрфази минтақасидаги бир қанча давлатларга боришни режалаштирган. Зеленский офисидаги спикерлар бунга изоҳ беришдан бош тортган. 

Трамп ҳарбий ёрдам эвазига Украинанинг фойдали қазилмаларига эга бўлишни истайди

Келлогг АҚШ Украинада ўт очишни тўхтатишдан кейин сайловлар ўтказилишини исташини, Трамп эса АҚШнинг қўллаб-қувватлаши эвазига муҳим фойдали қазилмаларга эга бўлиш келишувнинг бир қисми бўлиши мумкинлигини айтган. У Мюнхендаги йиғилишда иштирок этиш режаларини тасдиқлаган. АҚШ президенти, шунингдек, Москвага музокаралар олиб бормаса, санкциялар билан таҳдид қилган.

♦ Украинанинг урушни тугатиш шартлари

Украина қўшинларни 1991 йил чегараларига олиб чиқишни назарда тутувчи “тинчлик формуласи”ни амалга оширишни талаб қилмоқда. Гап 2014 ва 2022 йилларда Россия томонидан у ерда ўтказилган “референдумлар” ва Украинанинг Қрим, Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари ноқонуний аннексия қилингани ҳақида кетмоқда. Москва “тинчлик формуласи” асосида музокаралар олиб бориш имкониятини истисно қилади.

 ♦ Россия шартлари

Путин ўт очишни тўхтатиш учун ўз шартларини илгари сурди, жумладан, Украина қўшинлари ўзини ўзи мустақил деб эълон қилинган ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларидан олиб чиқилиши, ушбу тўртта ҳудуд ва Қрим гўёки халқаро миқёсда Россиянинг бир қисми сифатида тан олиниши, Украинанинг НАТОга аъзоликдан воз кечиши ва санкцияларни олиб ташлаш. Зеленский бу таклифни “ишониб бўлмайдиган” ультиматум деб атади.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар