Daryo

Германияда Алишер Усмоновнинг вилласи сотувга қўйилди

У Германиянинг замонавий тарихидаги энг қиммат кўчмас мулкка айланди

3 дақиқа ўқиш48 614 кўришлар0 изоҳ0

Германиянинг Бавария федерал ерида россиялик олигарх Алишер Усмонов узоқ вақт яшаган вилла сотувга қўйилди. Уй Германиянинг замонавий тарихидаги энг қиммат кўчмас мулкка айланди. Бу ҳақда Мüncher Мerkur газетаси хабар берди.

Фото: Deutsche Welle

Вилла оффшор компаниянинг қарзлари эвазига сотилади

Вилланинг дастлабки нархи 25 миллион еврони ташкил этган. Бу Германиядаги кўчмас мулк савдоси бўйича маълумотларни тўплайдиган Immowelt агрегатор сайти тарихидаги энг қиммат танлов бўлди. Интернет-портал 1996 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

Виллани сотувга суд қарори асосида мулкни сотишни амалга оширувчи арбитраж бошқарувчиси Улрих Крамер қўйган. Бавариянинг Волфрацхаузен шаҳридаги туман суди унга Мен оролида рўйхатдан ўтган Tegernsee (ИОМ) Limited оффшор компанияси кредиторларининг талабларини қондириш вазифасини топширган. Айнан шу компания 2011 йилда виллани 7,2 миллион еврога сотиб олган эди.

Крамернинг таъкидлашича, компания тўлов қобилиятини йўқотган, чунки “қарздор компаниянинг активлари асосан кўчмас мулкдан иборат бўлиб, бу табиийки, тўланмаган қарзларни қоплаш учун мос келмайди”. Шунинг учун энди компаниянинг қарзларини тўлаш мақсадида виллани сотиш керак.

Роттах-Эгерндаги объектларнинг бир қисми аллақачон сотилган

Алп кўли Тегернзее қирғоғидаги Роттах-Эгерн қишлоғида 4700 квадрат метр майдонли ер участкасида уч қаватли гаражли вилла жойлашган. 2011 йилдан сўнг Усмонов уни Теgernсее (ИОМ) Limited компаниясидан ҳафтасига 77 000 еврога ижарага олган. Мüncher  Меrkur бу компанияни “сохта фирма” деб атайди ва у виллани таъмирлашга яна бир неча миллион евро сарфлаган, деб таъкидлайди.

Крамерга кўра, объектнинг 735 квадрат метр яшаш майдони, юқоридаги икки қаватда тўртта ётоқхона ва ҳаммом хоналари, 750 квадрат метр майдонли сауна ҳамда 20 метрли сузиш ҳавзаси мавжуд.

Крамер, агар вилла сотилса, “тушган маблағлар мен банкротлик жараёни учун очган ҳисоб рақамига ўтказилади ва унга фақат мен киришим мумкин”, деб ваъда беради. Юрист сотувни очиқ тарзда эмас, балки “махфий маркетинг кампанияси доирасида” тор доирадаги манфаатдор шахслар орасида ўтказмоқчи.

Ҳуқуқшуноснинг таъкидлашича, у аллақачон вилла олдидаги қайиқ ангарини сотишга муваффақ бўлган, бу ҳам Tegernseer (ИОМ) Limited компаниясига тегишли эди. Роттах-Эгерн аҳолисидан бири уни тахминан 1 миллион еврога сотиб олган. Крамернинг сўзларига кўра, яна бир нечта кўчмас мулк агентлари ўша фирманинг бошқа мулкига — Усмоновнинг ходимлари истиқомат қилган виллага қарама-қарши жойлашган икки хонадонли уйнинг ярмига қизиқиш билдирмоқда. Ушбу объект 2018 йилда 2 миллион еврога сотиб олинган эди.

Усмоновга қарши Европа Иттифоқи санкциялари

Усмонов Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан тўрт кун ўтиб, Европа Иттифоқининг 673-сонли шахсий санкция рўйхатига “Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказаётган ёки таҳдид солаётган шахс” сифатида киритилган. Усмонов немис банкларидаги ҳисоб рақамларидан Швейцарияга ўтказишга улгурмаган пуллар музлатилган.

У бу маблағларни тасарруф қилиш ҳуқуқига эга эмас эди. Аммо, музлатилган маблағлардан маълум вақт давомида Роттах-Эгерндаги вилла қўриқчиларининг хизмат ҳақи тўланишда давом этди. Шунда Усмановга нисбатан музлатилган маблағларни сарфлаш бўйича шубҳа остида иш қўзғатилди, тўрт нафар қўриқчи ва хусусий қўриқлаш фирмаси эгасига эса эҳтимолий ёрдамчилик қилишда айблов қўйилди.

2022 йил сентябрда Германияда Усмоновга тегишли деб тахмин қилинган вилла ва объектларда тинтувлар ўтказилди. 2023 йил октябрда Тегернзеедаги виллада яна тинтувлар ўтказилиб, бир нечта ҳашаматли автомобиллар мусодара қилинди. 2023 йил ноябрда Франкфурт Майн суди Усмонов иши бўйича ўтказилган тинтувларни ноқонуний деб топди ва мусодара қилинган мол-мулкни қайтариб беришга қарор қилди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик”: Украина расмийлари муносабати

“Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик”: Украина расмийлари муносабати

24-Сентабр, 13:35

Евроиттифоқ Усмоновдан санкцияларни олиб ташлаганидан кўп ўтмай Озарбайжонда 10 йилга қамалган франциялик тадбиркор афв этилди

Евроиттифоқ Усмоновдан санкцияларни олиб ташлаганидан кўп ўтмай Озарбайжонда 10 йилга қамалган франциялик тадбиркор афв этилди

23-Сентабр, 18:10

Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқариб ташланди

Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқариб ташланди

22-Сентабр, 21:55

Латвия Алишер Усмоновдан ЕИ санкцияларини олиб ташлашни блоклаб қўйди

Латвия Алишер Усмоновдан ЕИ санкцияларини олиб ташлашни блоклаб қўйди

22-Сентабр, 13:32

“Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатидан чиқариш Европа Иттифоқини заиф кўрсатиши мумкин” — Литва молия вазири

“Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатидан чиқариш Европа Иттифоқини заиф кўрсатиши мумкин” — Литва молия вазири

21-Сентабр, 23:03

“Озарбайжон Францияга Алишер Усмоновдан санкцияларни олиш бўйича босим ўтказган” — дипломатлар

“Озарбайжон Францияга Алишер Усмоновдан санкцияларни олиш бўйича босим ўтказган” — дипломатлар

17-Сентабр, 09:27

Алишер Усмонов сабабли Евроиттифоқ Россияга қарши санкциялар бўйича келиша олмади

Алишер Усмонов сабабли Евроиттифоқ Россияга қарши санкциялар бўйича келиша олмади

15-Сентабр, 11:20

Франция ва Словакия Алишер Усмоновни Евроиттифоқ санкцияларидан чиқаришни сўрамоқда

Франция ва Словакия Алишер Усмоновни Евроиттифоқ санкцияларидан чиқаришни сўрамоқда

12-Сентабр, 08:43