Daryo

Путин барча амалдорларни Россия автомобилларига ўтишга чақирди

Борис Елцин 1997 йилда амалдорларнинг иномарка сотиб олишини тақиқлаб, икки йилдан кейин фармонни бекор қилганди

1 дақиқа ўқиш14 774 кўришлар0 изоҳ0

Россия президенти Владимир Путин амалдорлар ва давлат компаниялари ходимлари маҳаллий автомобилларга ўтиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Путиннинг сўзларига кўра, у илгари ҳам шундай топшириқ берган, аммо у ҳали тўлиқ бажарилмаган.

“Амалдорларни Россия автомобилларига ўтказиш зарур. Дарҳақиқат, бундай топшириқ берилган. Аммо, афсуски, бу соҳадаги вазиятни кузатиб, бу кўрсатма ҳали тўлиқ бажарилмаганини кўряпман”, деди у АвтоВАЗ заводи ходимлари билан суҳбат чоғида.

Россия президенти муаммо ишлаб чиқарилган автомобилнинг маҳаллийлаштириш даражасини аниқлаш қийинлиги билан боғлиқлигини айтди. У шу борада мезонлар ишлаб чиқилаётгани ва бу масала билан шахсан шуғулланаётганини билдирди.

“Албатта, биз шу йўлдан боришда давом этамиз. Айтганча, бу қўллаб-қувватлаш шаклларидан бири бўлади — ҳам самарали, ҳам мутлақо бозор талабларига мос. Давлат ўзининг маҳсулотини сотиб олиши мутлақо табиий ҳолдир”, деди у.

Давлат хизматчилари учун тавсия этилган автомобиллар қаторига 2025 йил апрель ойида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган янги Лада Искра ҳам киради. Путин АвтоВАЗ заводига ташрифи чоғида ушбу автомобилни баҳолаб, завод ходимларининг меҳнатини юқори баҳолаган. Россия президенти 2023 йил сентябрь ойида расмийлар томонидан маҳаллий автомобиллардан устувор фойдаланиш бўйича расмий топшириқ берганди.

Путиннинг ташаббуси 1997 йилда бош вазир ўринбосари бўлган Борис Немцов томонидан илгари сурилган ғояни такрорлайди. 1997 йил 1 апрелда президент Борис Елциннинг ҳукумат амалдорлари учун хорижий автомобилларни сотиб олишни тақиқловчи фармони кучга кирганди.

Бироқ тажриба муваффақиятсиз тугаган, жумладан маҳаллий автомобилларни бошқаришга ҳаракат қилган амалдорлар носозликлар ҳақида доимий равишда шикоят қиларди. Икки йил ўтгач, бу вақт давомида чет эл машинасини ҳайдашда давом этган Елцин ўз буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар