Daryo

Ҳусийлар Исроилга ўт очишни тўхтатди

Яман ҳусийлари Фаластин халқига бирдамлик сифатида Исроилни ва унга алоқадор кемаларни нишонга олаётганди

1 дақиқа ўқиш9 562 кўришлар0 изоҳ0

Яман ҳусийлари Исроил ҳудудини ўққа тутишни тўхтатганини маълум қилди. Бу ҳақда Эдиот Ахронот нашри хабар берди.

Ҳусийлар вакилига кўра, улар Исроил ва ҲАМАС ўртасида тузилган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимга риоя қилади. Исроил ҳудудларини нишон олиш 19 январь кунидан, яъни келишув расман кучга киргандан сўнг тўхтатилади. Ҳусийлар Исроилнинг “минтақадаги барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид бўлиб қолаётгани”ни таъкидлади.

15 январь куни Исроил ва ҲАМАС ҳаракати 460 кундан ортиқ давом этган урушдан сўнг ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. У Ғазодаги аксарият гаровдагиларни Исроил қамоқхоналаридаги маҳбуслар эвазига озод қилиш, ўт очишни тўхтатиш ва Исроил қўшинларини Ғазо секторидан босқичма-босқич олиб чиқишни назарда тутади.

Ҳусийлар 2023 йил октябрь ойида Ғазода уруш бошланганидан кўп ўтмай Исроилга ҳужум қила бошлашди. Улар шу пайтгача жами 350 дан ортиқ дрон ва ракеталарни учирди. Бундан ташқари, ҳусийлар Қизил денгиздаги Исроилга алоқадор кемаларга ҳужум қилмоқда. Улар буни Исроил армияси ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлаётган Ғазо аҳолиси билан бирдамлик белгиси сифатида амалга ошираётганини айтган. 

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар