Daryo

Норвегия бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналарни оммавий қуришни бошламоқчи

Маълум қилинишича, мавжуд ҳаво ҳужумидан бошпаналар Норвегия аҳолисининг қарийб 45 фоизини қамраб олади, Финляндияда бу кўрсаткич 90 фоиз, Данияда 80 фоиз ва Швецияда 70 фоизни ташкил қилади

1 дақиқа ўқиш6 856 кўришлар0 изоҳ0

Норвегия ҳукумати янги биноларда бомба бошпаналарини қуриш талабини қайта тиклашга ва уни яна мажбурий қилишга ҳаракат қилмоқда. Мазкур талаб 27 йил аввал бекор қилинганди.

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди.

10 январь куни эълон қилинган ҳисоботга кўра, биноларда бошпанага жой ажратиш Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида фуқаролик жамиятининг инқирозли вазиятларга чидамлилигини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасининг бир қисмидир.

Таъкидланишича, 1000 квадрат метрдан ортиқ майдонга эга бўлган барча янги биноларда бомба бошпаналарини мажбурий қуришни тўхтатиш тўғрисидаги қарор 1998 йилда қабул қилинган.

Ушбу қарор оқибатида, 27 йил давомида Норвегияда бирорта ҳам янги ҳаво ҳужумидан бошпана қурилмади.

Ҳужжатда айтилишича, мавжуд ҳаво ҳужумидан бошпаналар Норвегия аҳолисининг қарийб 45 фоизини қамраб олади, Финляндияда бу кўрсаткич 90 фоиз, Данияда 80 фоиз ва Швецияда 70 фоизни ташкил қилади.

Норвегиянинг саъй-ҳаракатлари минтақадаги мамлакатларни нафақат ҳарбий, балки табиий офатлар ва киберҳужумларга чидамли қилишга, фавқулодда вазиятлар захираларини яратишга қаратилган.

Шунингдек, бу орқали юзага келиши мумкин бўлган инқирозларга тайёрлаш тенденциясига амал қилмоқда.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар