Daryo

Қозоғистонлик жарроҳлар 4 ёшли боланинг ичакларидан 39 та магнит шарни олиб ташлади

Шифокорларнинг маълум қилишича, операция деярли 5 соат давом этган

1 дақиқа ўқиш19 134 кўришлар0 изоҳ0

Оқмўла вилоят болалар шифохонасида шифокорлар 39 та магнит шарни ютиб юборган тўрт ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2 январь куни бола Зеренда қишлоғидан қориндаги кучли оғриқлар ва такрорий қусиш шикоятлари билан зудлик билан болалар шифохонасига олиб келинган, кейинроқ унинг аҳволи ёмонлашган.

“Рентген текшируви боланинг ичакларида кўплаб бегона жисмлар борлигини кўрсатди”, деди шифохона ходими.

Болалар жарроҳи Салимжон Жакуповнинг айтишича, операция деярли беш соат давом этган.

Фото: Закон.кз

“Боланинг ичакларида 39 та магнит шар бўлган, улар йўғон ва ингичка ичакларни шикастлаб, тешилиш ва peritoнитни келтириб чиқарган, ёт жисмларни олиб ташлаш ва оқибатларини бартараф этиш жиддий зарар етказиш хавфи туфайли мураккаблашган”, деди шифокор.

Шифокорларнинг профессионаллиги ва ўз вақтида кўрилган чоралар туфайли боланинг ҳаёти сақлаб қолинди. Шифокорлар, шунингдек, ота-оналарни болалари қандай нарсалар билан ўйнаётганини кузатишга ва ўйинчоқларнинг хавфсизлигини текширишга чақирди.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар