Daryo

Таиландда сайёҳ фил ҳужуми туфайли ҳалок бўлди

Ҳодиса қиз филни чўмилтираётган вақтда юз берган

1 дақиқа ўқиш4 990 кўришлар0 изоҳ0

Таиланддаги сайёҳлик масканларида махсус қўриқхоналар мавжуд бўлиб, ташриф буюрувчилар филларни ювиши мумкин бўлади. Улардан бирида 22 ёшли испаниялик сайёҳ фил ҳужуми туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Маълум қилинишича, қиз Бланка Охангурен Гарсия ўз ҳамроҳи билан Таиланднинг жануби-ғарбидаги Яо Яй оролида бўлган. Жуфтлик филлардан бирини чўмилтираётганда, ҳайвон қизга ҳужум қилган. Сайёҳ олган жароҳатларидан ҳалок бўлган.

Мутахассислар фил яшаш ва сайёҳлар билан мулоқот қилиш босими туфайли стрессга учраганини айтмоқда.

Таиландда филларни чўмилтириш сайёҳлар орасида машҳур машғулотга айланган. Ко-Яо номли филларни парвариш қилиш маркази бу вазиятга ўз фикрини билдирди. Улар “филлар билан хавфсиз мулоқотни таъминлашга” интилиб, ҳайвонларга нисбатан ҳеч қандай зўравонлик ишлатмасликларини таъкидлади.

Сўнгги 12 йил ичида Таиландда ёввойи филлар ҳужуми туфайли 240 га яқин одам ҳалок бўлган. Биргина 2024 йилда 39 та ўлим ҳолати кузатилган. Таиланд миллий боғлари ва қўриқхоналарида 4 мингга яқин ёввойи филлар яшайди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар