Daryo

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида жароҳатланган икки киши шифохонага ётқизилди

1 дақиқа ўқиш33 535 кўришлар0 изоҳ0

Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарасидаги Арка-2 қишлоғида 5 январь куни портлаш юз берди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик қўмитасига таяниб, “24.кг” хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, уй эгаси Н.А. эски қурилиш материаллари ва темир-терсак сақланадиган айвон остини тозалаётганда, номаълум портловчи буюм (снаряд)ни топган ва у портлаб кетган. Оқибатда аёл ва унинг ёнида бўлган 12 ёшли қизи жароҳатланган.

Ҳозирда улар шифохонада, зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Она ва қиз аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

“Портлаш жойи дарҳол ДХХ Чегара хизмати муҳандислари томонидан қуршаб олинган. Воқеа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳам фаолият олиб бормоқда. Улар содир бўлган барча ҳолатларни аниқлашга қаратилган кенг қамровли тергов тадбирларини ўтказмоқда”, дейилади Қирғизистон ДХХ Чегара хизматида.

Қирғизистон ва Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари учрашган. Тожикистон томонига юз берган воқеа ҳақида маълумот берилган.

ДХХ Чегара хизмати чегараолди ҳудудлари аҳолисини ҳушёр бўлишга, топилган шубҳали буюмларга тегмасликка ва улар ҳақида зудлик билан чегара бўлинмалари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришга чақирмоқда.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар