Daryo

Лукашенко Беларусдаги сайловларда тартибсизликлар юзага келса, ҳарбийларни жалб қилишга тайёрлигини маълум қилди

Беларусда президентлик сайловлари 2025 йил 26 январда бўлиб ўтади

1 дақиқа ўқиш6 376 кўришлар0 изоҳ0

Беларусь президенти Александр Лукашенко губернаторлар билан учрашувда 2025 йилги президентлик сайловлари вақтида ҳарбий куч ишлатиш мумкинлигини маълум қилди.

“Зарур бўлганда полиция, керак бўлганда тартиб ўрнатилиши учун ҳарбийларни қўрқмасдан жалб қилаверинглар”, деди Лукашенко.

Унга кўра, Беларусда сайлов комиссиялари аъзоларига ташқаридан босим ўтказишга уринишлар кузатилмоқда.

“Сайлов участкаларида сайлов комиссияларига ёрдам беринг, чунки ташқаридаги ярамаслар аллақачон бизнинг комиссия аъзоларига, айниқса раҳбариятга босим ўтказмоқда”, деди Лукашенко.

Беларусда президентлик сайловлари 2025 йил 26 январда бўлиб ўтади. Уларда иштирок этиш учун беш киши, жумладан, 1994 йилдан бери давлат раҳбари лавозимини эгаллаб келаётган ва еттинчи марта президентликка даъвогарлик қилаётган Лукашенко даъвогарлик қилмоқда.

2024 йил декабрь ойи ўрталарида Республика Марказий сайлов комиссияси МДҲ кузатувчилари миссияси Беларусдаги президентлик сайловлари бўйича иш бошлагани ҳақида хабар берганди.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар