Daryo

Эстония бир неча ҳафта ичида АҚШдан HIMARS ракета тизимларини олади

Эстония мудофаа вазири Ханно Певкурнинг айтишича, Эстония ҳарбий хизматчилари ушбу тизимлардан фойдаланиш бўйича АҚШ қўшинларидан дарс олган

1 дақиқа ўқиш7 286 кўришлар0 изоҳ0

Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур бир неча ҳафта ичида HIMARS ракета тизими АҚШдан мамлакатга етиб келишини айтди.

“Бир неча ҳафта ичида биз АҚШдан HIMARS’ни оламиз”, дея Певкурнинг сўзларидан иқтибос келтиради ERR телерадиокомпанияси. Певкурнинг айтишича, Эстония ҳарбий хизматчилари ушбу тизимлардан фойдаланиш бўйича АҚШ қўшинларидан дарс олган.

ERR маълумотларига кўра, жорий йил давомида Эстония 18 хил ўзиюрар артиллерия бирликлари, 200 га яқин зирҳли техника, ИРИС-Т зенит-ракета тизимлари ва турли кузатув тизимларини ҳам олади. Бундан ташқари, Жанубий Кореянинг олтита ўзиюрар К9 Thunder ўзиюрар гаубицалари Эстонияга 2025 йил давомида келади.

Таъкидланганидек, Певкур, шунингдек, “НАТОнинг ҳарбий салоҳиятни ривожлантириш режаларини ҳисобга олган ҳолда” мудофаа харажатлари етарли эмаслигини ва ёзда Гаагада ўтказилиши режалаштирилган НАТО саммитида юқори мудофаа харажатлари мақсадлари белгиланиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Сўнгги йилларда НАТО Россиянинг ғарбий чегараларида фаоллик кўрсатмоқда. НАТО буни “Россия агрессиясини тўхтатиш”га уриниш деб атамоқда.

Москва Европада иттифоқ қўшинларининг тўпланишидан бир неча бор хавотир билдирган. Кремль Россия Федерацияси ҳеч кимга таҳдид қилмаслигини, бироқ унинг манфаатлари учун потенциал хавфли ҳаракатларни эътиборсиз қолдирмаслигини таъкидлади.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар