Daryo

“Қиш сонатаси” 22 ёшда: Сериалда бош ролларни ижро этган актёрларнинг тақдири қандай кечди? (фото)

Сан Ҳюк образини гавдалантирган актёр 2010 йил ёзида ўз жонига қасд қилган

4 дақиқа ўқиш450 684 кўришлар0 изоҳ2

Нафақат Осиё давлатларида, балки Европада ҳам “Корейс тўлқини”нинг илк даврини бошлаб берган “Қиш сонатаси” драмаси Юн Сок Хо томонидан суратга олинган ва KBS (Korean Broadcasting System) телерадиокомпанияси томонидан 2002 йилда эфирга узатилган.

Фото: Дзен

Сериал ҳақида қисқача маълумот

Сериал икки ёшнинг муҳаббати ва айрилиғи ҳақида ҳикоя қилади. Гарчи мавзу доимгидек севгига тақалса-да, режиссёрнинг ёндашуви умуман бошқача. Машҳур пианино куйчисининг ўғли — фильм бош қаҳрамони Кан Жун Санг Чунчон қишлоғига кўчиб келади. Отасининг ўлими, онаси билан доимий келишмовчиликлар туфайли у ҳамиша ўзини керакcиз деб билади.

Фото: Дзен

Бир синфда ўқишни бошлаган Жун Санг ва Ю Жин ўртасида тез орада муҳаббат пайдо бўлади, кўп ўтмай Южин Жунсаннинг автоҳалокат туфайли вафот этганини эшитади. Орадан йиллар ўтади ва болаликдаги дўсти билан турмуш қуришга тайёргарлик кўраётган Ю Жин худди Жун Сангга ўхшаш инсонни учратади, лекин Ли Мин Хен исмли бу одам Ю Жинни эслай олмайди.

Фото: Дзен

Драма KBS телеканалида максимал 28,8% ва ўртача 23,1% рейтинг билан эфирга узатилди.

Драма суратга олинган Нами ороли сайёҳлик марказига айланган

Фото: Тrip Advisor

Драмадаги энг гўзал саҳналар Сеулдан 60 километр узоқликда жойлашган Нами оролида суратга олинган. 2001 йилда, яъни сериал чиқишидан аввал оролга йилига 270 минг сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2002 йилда бу кўрсаткич 650 000 га кўтарилди.

Фото: Тrip Advisor

Бу ерда сайёҳлар Жунг Сан ва Ю Жин шарафига қўйилган ҳайкалларни томоша қилиш ҳамда ўша машҳур хиёбонда сайр қилиш учун ташриф буюрадилар.

Фото: Тrip Advisor

Бош ролларни актёрлардан Пе Ёнжун ва Чҳве Жиу гавдалантирган

Ҳозирда бош қаҳрамонлар улар 52 ва 49 ёшда. “Қиш сонатаси” сериалига мувофиқ улар 30 ва 27 ёшда.

Фото: Дзен

“Қиш сонатаси” 20 дан ортиқ давлатда муваффақиятли намойиш этилгандан сўнг, Пе Ёнжун энг талабгир актёрлардан бирига айланди. Бундан ташқари у ишлаб чиқариш ва ресторан бизнесини йўлга қўйди ва молиявий барқарорликка эришди. Унинг ёзувчилик тажрибаси ҳам омадли кечди: унинг корейс ошхонаси, тарихи ва маданиятига бағишланган “Корейс гўзаллигига саёҳат” асари бир неча тилларга таржима қилинди ва бестселлерга айланди.

Фото: Дзен

2006 йилга келиб Пе Ёнжун Корея шоу-бизнесидаги энг бадавлат шахслардан бирига айланди. New York Times уни “2,3 миллиард долларлик одам” деб атади. Бироқ Ёнжун тез орада актёрлик фаолиятини якунлади. У 2007 йилда сўнгги марта драмада бош ролни ижро этди.

Фото: Дзен

Чҳве Жиунинг “Қиш сонатаси”дан кейинги фаолияти ўзгарувчан бўлди: унинг карьерасида муваффақиятли лойиҳалар ҳам, омадсиз сериаллар ҳам ўрин олди. Шунга қарамай, актриса узоқ вақт давомида энг кўп гонорар оладиган корейс актрисаларидан бири бўлиб қолди.

Фото: Дзен

Унга хориждан кўплаб мўмай таклифлар ҳам келиб тушди. Чҳве Жиу ҳозир ҳам кино саноатида ишлаб келмоқда. У сўнгги марта 2022 йилда “Учар юлдузлар” сериалида иштирок этди.

Фото: Дзен

Сан Ҳюк образи қаҳрамонининг аянчли тақдири

Фото: Дзен

Ўн етти ёшида Парк Ён Ҳа ўзининг актёрлик ва мусиқий маҳорати, шунингдек, чиройли кўриниши билан машҳур бўлиб, мухлислар орасида машҳурликка эришди. МBC драма театридаги дебютидан бери (1994), Парк бир қатор телевизион драмалар ва фильмларда рол ўйнаган. 2002 йилда у “Қиш сонатаси”даги Сан Ҳюк образи билан шуҳрат қозонган.

Парк Ён Ҳа ҳам корейс, ҳам япон драмаларида, телевидениесида чиқа бошлади. Сўнг продюсер сифатида СBС телеканалининг “Оn Аir” драмасини яратишда иштирок этди.

Парк 2010 йил 30 июнь куни эрта тонгда Сеулдаги уйида жонсиз ҳолатда топилган. У видеокамерани зарядловчи кабели билан ўз жонига қасд қилган. Суициддан аввал марҳум актёр ҳеч кимга бу ҳақда айтмаган ва бирор хат ҳам қолдирмаган.

Драма барча давлатлар орасидан Японияда энг юқори машҳурликка эришди

Фото: Дзен

Япон тилига дубляж қилинган сериал 2004 йилнинг ёзида NHK телеканалида эфирга узатилди ва ўртача 14-15% рейтингга эга бўлди. Якуний эпизод эса баъзи ҳудудларда 23,8% га етди. Ўзининг улкан муваффақияти туфайли драма яна бир бор йил охирида асл форматда, японча субтитрлар билан намойиш этилди.

Фото: Дзен

NHK компанияси драма билан боғлиқ маҳсулотларни сотишдан 3,5 миллион доллардан ортиқ фойда кўрди. Япониялик қизлар Жун Санг образини гавдалантирган актёрнинг ашаддий мухлисига айланди. Ўша вақтдаги бош вазир Дзюнитиро Коидзуми “Японияда Пе Ёнжун мендан кўра машҳурроқ”, деган эди.

Пе Ёнжуннинг Японияга ташрифи чоғида уни кутиб олиш учун аэропортга 3000 га яқин мухлислар йиғилган эди. Тартибни сақлаш учун 350 нафар полициячи сафарбар этилган, бироқ тиқилинч туфайли бир неча киши шифохонага ётқизилган.

“Қиш сонатаси” — абадий севги мавзусига бағишланган фасллар тетралогиясининг бир қисмидир

Фото: Дзен

Уларга қуйидагилар киради:

  • “Куз эртаги” (2000)
  • “Қиш сонатаси” (2002)
  • “Ёз ифори” (2003)
  • “Баҳор таронаси” (2006)

Драмаларнинг барчаси режиссёр Юн Сок Хо томонидан суратга олинган.

“Қиш сонатаси” драмасининг бир нечта адаптация версиялари мавжуд

Фото: Дзен

Мазкур драма асосида 2004 йилда Японияда “Қиш сонатаси” номли 26 қисмдан иборат аниме ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, сериал асосида PlayStation ва Nintendo учун турли видеоўйинлар ҳам яратилган.

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар