Daryo

“Қиш сонатаси”нинг афсонавий юлдузи: экран ортидаги Жун Санг — Пе Ён Жун ҳозирда қандай яшайди?

Нафақат Осиё давлатларида, балки Европада ҳам “Корейс тўлқини”нинг илк даврини бошлаб берган “Қиш сонатаси” сериали ўзбек томошабинларининг ҳам севимли дорамасига айланган. Бугун ундаги бош қаҳрамон — Жун Санг образи билан танилган машҳур актёр Пе Ён Жуннинг ижод йўли ва шахсий ҳаёти ҳақида маълумот берамиз.

3 дақиқа ўқиш315 998 кўришлар0 изоҳ505

Нафақат Осиё давлатларида, балки Европада ҳам “Корейс тўлқини”нинг илк даврини бошлаб берган “Қиш сонатаси” сериали ўзбек томошабинларининг ҳам севимли дорамасига айланган. Бугун ундаги бош қаҳрамон — Жун Санг образи билан танилган машҳур актёр Пе Ён Жуннинг ижод йўли ва шахсий ҳаёти ҳақида маълумот берамиз.

Жанубий кореялик актёр, продюсер ва тадбиркор Пе Ён Жун 1972 йил 29 августда Сеулда туғилган. Актёрлик соҳасига 1990 йилларнинг бошида кириб келган. Унинг экранлардаги дебюти 1994 йилда “Яшасин севги” драмаси билан бўлган. Орадан бир йил ўтгач, Ён Жун “Қуёш остида” номли романтик драмасида рол ўйнади. Унинг образи илк бор йирик режиссёрлар эътиборини тортди ва танқидчилар томонидан ижобий баҳоланди.

Актёрнинг навбатдаги диққатга сазовор роли “Биринчи муҳаббат” (1996) сериали бўлиб, унда у жиноятчилар тўдасига қўшилиб, оиласи учун қасос олишга “Ҳуқуқшунослик” факультетини тугатган йигит ролини ўйнади. 1998 йилда эса актёр “Ялангоёқ болалик” романтик драмасида суратга тушди.

1999 йилда Пе Ён Жун Сонгюнгван университетининг “Кино” факультетига кирди ва асосий вақтини ўқишга сарфлашга қарор қилди. Орадан 2 йил ўтгач, у “Муҳаббат ва эҳтирос” драмаси билан экранларга қайтди.

Университетни тамомлагач, 2002 йилда “Қиш сонатаси” романтик мелодрамасида бош ролни ижро этди. Драмадаги Жун Санг образи нафақат Жанубий Кореяда, балки дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларида катта муваффақият қозонди. “Қиш сонатаси” 20 дан ортиқ давлатда муваффақиятли намойиш этилгандан сўнг, Пе Ён Жун энг талабгир актёрлардан бирига айланди.

Бундан ташқари у ишлаб чиқариш ва ресторан бизнесини йўлга қўйди ва молиявий барқарорликка эришди. Унинг ёзувчилик тажрибаси ҳам омадли кечди: унинг корейс ошхонаси, тарихи ва маданиятига бағишланган “Корея гўзаллик оламига саёҳат” асари бир неча тилларга таржима қилинди ва бесцеллерга айланди.

2006 йилга келиб Пе Ён Жун Корея шоу-бизнесидаги энг бадавлат шахслардан бирига айланди. New York Times уни “2,3 миллиард долларлик одам” деб атади. Бироқ Ён Жун тез орада актёрлик фаолиятини якунлади. У 2007 йилда сўнгги марта драмада рол ижро этди.

Шахсий ҳаёти

2015 йилда Пе Ён Жун яна бир машҳур актриса ва хонанда, SUGAR гуруҳи солисти Пак Су Жин билан унаштирилгани ҳақидаги хабар билан барчани лол қолдирди. Жуфтлик умумий дўстлар орқали танишиб қолган ва уларнинг муносабатлари табиий равишда ривожланиб борган. Корейс матбуотида айтилишича, актёр Су Жинни бир қарашда севиб қолган ва муносабатларда ташаббусни ўз қўлига олган.

Уларнинг тўйи 2015 йил 27 июлда Сеулдаги Sheraton Walkerhill меҳмонхонасида ёпиқ форматда бўлиб ўтган. Никоҳ маросимига фақатгина келин-куёвнинг яқин дўстлари ва оила аъзолари таклиф қилинган.

2016 йил октябрь ойида оилада ўғил фарзанд дунёга келди. Бу вақтдан эътиборан Пак Су Жин карьерасида бир муддат танаффус олди. Орадан икки йил ўтиб эр-хотин қиз фарзандли бўлди. Шундан сўнг собиқ хонанда Корея шоу-бизнесидан бутунлай воз кечиб, бутун эътибори ва вақтини оиласи ва фарзандлар тарбиясига бағишлашга қарор қилди. Бу вақтда Keyeast(ҳозирги Kakao Entertainment) агентлигига асос солиб, муваффақиятли тадбиркорга айланди.

Эр-хотин шахсий ҳаётини намойиш этишни истамайди: улар камдан-кам ҳолларда оммавий тадбирларда қатнашади ва ижтимоий тармоқларда турли тафсилотларни баҳам кўрмайди.

Бугунги кунда актёр кўпроқ стратегик бизнес лойиҳалар, медиа ва кўнгилочар соҳа билан боғлиқ инвестициялар орқали фаолият юритади.

Шу билан бирга, Пе Ён Жун ресторан ва маданий лойиҳалар, шунингдек, Корея маданиятини тарғиб этишга оид ташаббусларга ҳам қизиқиш билдиради. Унинг ошхона ва маданиятга бағишланган китоби ҳанузгача мухлислар орасида қадрланади.

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida tug‘ilganman. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida tayanch doktorantura (PhD)da o‘qiyman. “Daryo”da 2018-yildan beri musahhih va muxbir lavozimida ishlayman. Sevib o‘qiydigan kitoblarim juda ham ko‘p: Nodar Dumbadze “Abadiyat qonuni”, Harper Li “Mazaxchining o‘ldirilishi”, Gabriel Garsia Markes “Yolg‘izlikning yuz yili”, Chingiz Aytmatov “Kassandra tamg‘asi”, Mixail Bulgakov “Usta va Margarita”, O‘tkir Hoshimov “Ikki eshik orasi”, Ulug‘bek Hamdam “Sabo va Samandar”... Sevimli filmlarim ham turli janrda: DiKaprio ishtirokidagi “Ibtido” va “La’natlanganlar oroli”, “Shoushenkdan qochish”, “Yo‘-yo‘l pijamali bolakay”, “Ameli”, “Qotillikni xotirlab”. Bundan tashqari, Hayao Miyazakining animelari jon-u dilim.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар