Daryo

“Уйда ёлғиз” фильмидаги энг катта сир фош бўлди: Маккалистерлар оиласи бошлиғи ким бўлиб ишлаган?

Томошабинлар йиллар давомида қаҳрамонлар қимматбаҳо саёҳатга чиқиш ва катта уйда яшашдек харажатлар учун пулни қандай топгани ҳақида баҳслашган

1 дақиқа ўқиш15 986 кўришлар0 изоҳ0

Янги йил арафасида оиласидан узоқда қолиб кетган зукко болакай ҳақидаги “Уйда ёлғиз” комедияси ҳар йили ёш-у қари томонидан севиб томоша қилинади. Фильмнинг режиссёри Крис Колумб ва ниҳоят Кевин Маккалистернинг ота-онаси Чикагодаги кенг уй ва қишки таътилдаги қимматбаҳо саёҳатлар учун катта миқдорда пулни қандай ишлаб топгани ҳақида маълумот берди.

Фото: Дзен

Тҳе Hollywood Reporter нашрига берган интервьюсида режиссёр Кевиннинг ота-онаси айнан қайси соҳада ишлагани ҳақида белги берувчи ишоралар бор эканлиги ҳақида айтди. Комедиянинг биринчи қисмида Кевин безориларни қўрқитиш учун кўплаб манекенлардан фойдаланган ва уйда зиёфат бўлаётган тасвирни деразалар орқали кўрсатишга муваффақ бўлган.

Фото: Дзен

Манекенларнинг кўплигидан билиш мумкинки, Кевиннинг онаси Кейт Маккалистер дизайнер-моделер бўлган ва яхши даромадга эга бўлган.

Фото: Дзен

Жон Ҳерд ижро этган ота образи — Питер Маккаллистерга келсак, у ҳақида турли назариялар бор. Аммо америкалик ёзувчи Тодд Страссер томонидан ёзилган расмий китобда айтилишича, оила бошлиғи Чикаго фонд биржасида муваффақиятли трейдер бўлиб ишлаган.

Фото: Дзен

Қизиқарли маълумот:

“Уйда ёлғиз” фильмида ўғри Гарри образини яратган актёр Жо Пеши қора қалпоғи ёниб кетган эпизодда ҳақиқатда бошини куйдириб олган. Бундан ташқари, у суратга олиш жараёнида Маколей Калкин билан атайин кам гаплашган ва шу орқали безори ва ёш бола ўртасидаги динамиклик кадрда сақланиб қолишига эришган.

Фото: Дзен

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар