Daryo

Германиянинг Магдебург шаҳридаги Рождество ярмаркасида теракт содир бўлди 

Қора рангли BMW автомобили катта тезликда одамлар тўпланиб турган жойга бостириб кирди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, яна 60 киши жароҳатланган

1 дақиқа ўқиш18 368 кўришлар1 изоҳ0

 Германиянинг Магдебург шаҳридаги Рождество ярмаркасида қора рангли BMW автомобили катта тезликда одамлар тўпланиб турган жойга бостириб кирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, яна 60 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, мазкур терактни содир этган шахс 50 ёшли асли саудиялик Толиб ал Абдулмуҳсин бўлиб, у 2006 йилда Германияга ўқиш учун келган. Ижтимоий тармоқларда Ислом динига қарши бўлган постлар ёзиб, Саудия Арабистони ҳукуматини танқид қилиб юрган.

Ўзининг ватани Саудия Арабистонида у терроризм, одам савдоси билан боғлиқ айбловлар билан қидирилмоқда. Германия ўз вақтида Абдулмуҳсинни саудияликларга экстрадиция қилишдан бош тортган.

Фото: Shot Telegram канали

Жиноятчи ҳозирда қўлга олинган. Унинг ўзи содир этган ҳаракатидан сўнг машинадан тушиб, ерга ётиб олган ва полицияга таслим бўлган.

Германия канцлери Олаф Шольц теракт оқибатида қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

“Менинг барча ўй-фикрларим қурбонлар ва уларнинг оилалари билан. Биз сизни ва Магдебург аҳолисини қўллаб-қувватлаймиз. Мен ушбу машаққатли соатларда фидоий қутқарувчиларга миннатдорчилик билдираман", деди Шольц.

Ҳозирда воқеа юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиниоятчи бир ўзи ҳаракат қилганми ёзи шериклари бўлганми, аниқланмоқда.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар