Daryo

Хорватияда ўсмир мактабдагиларга пичоқ билан ҳужум қилди

Оқибатда 7 нафар инсон жароҳат олди, ўқувчилардан бири вафот этган

1 дақиқа ўқиш8 766 кўришлар0 изоҳ0

Хорватия пойтахти Загребнинг Пречко туманидаги мактабга ҳужум уюштирилди. Пичоқ билан қуролланган ўсмир мактабга бостириб кириб, етти нафар ўқувчи ва ўқитувчини яралади.

Бу ҳақда Хорватия бош вазири Андрей Пленкович HRТ телеканалига маълум қилди.

“Биз, бутун Хорватия жамоатчилиги каби, бугун эрталаб Загребдаги Пречко бошланғич мактабида содир бўлган катта фожиадан чуқур қайғудамиз. Ҳозирда ички ишлар вазири Давор Божинович ҳамда фан ва таълим вазири Радован Фукс воқеа жойида бўлиб турибди. Полиция ва бошқа барча хизматлар суриштирув ҳаракатларини бошлаб юборган”, деди Андрей Пленкович.

HRТ телеканали маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс ўша мактаб ўқувчиси бўлиши мумкин. Телеканалнинг таъкидлашича, жароҳат олган ўқувчилардан бири вафот этган.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Россиянинг Челябинск шаҳридаги 68-мактабда болға билан қуролланган ўсмир ўқувчи ва ўқитувчиларга ҳужум қилганди.

Ҳодиса оқибатида тўрт киши жароҳатланган, улар орасида бир нафар ўқитувчи ҳам бор.

Фото: Telegram

Ҳужум содир этган 7-синф ўқувчиси ўзига ҳам жароҳат етказган. У бинога пичоқ, болға ва тўппонча олиб кирган. Аммо кейинчалик тўппонча ҳақиқий эмас, муляж экани аниқланган.

“Ўқувчи болғани мактабга қандай олиб киргани катта савол туғдирмоқда. Нима учун қўриқлаш хизмати бунга эътибор бермаган? Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Таълим вазирлиги, шаҳар маъмурияти ва бола ҳуқуқлари бўйича вакилга вазиятни батафсил ўрганиб чиқиш тўғрисида кўрсатма бердим. Шунингдек, барча таълим муассасаларида текширувлар ўтказиш ҳақида ҳам топшириқ бердим”, деганди губернатор Алексей Текслер.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар