Daryo

АҚШ кўчмас мулк секторида пасайиш кузатилмоқда

Ноябрь ойида АҚШда уйлар қурилиши ўтган ойга нисбатан 1,8 фоизга камайиб, йиллик ҳисобда 1,289 миллионга етган

1 дақиқа ўқиш8 754 кўришлар0 изоҳ0

Ноябрь ойида АҚШда бошланган уйлар қурилиши ўтган ойга нисбатан 1,8 фоизга камайиб, йиллик ҳисобда 1,289 миллионга етди. Бу ҳақда мамлакат Савдо вазирлиги маълум қилди.

Фото: “Репорт.аз”

Қайд этилишича, бу июль ойидан буён энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Ўшанда 2020 йил май ойидан буён уйлар қурилиши бўйича мамлакатдаги минимал кўрсаткич қайд этилганди.

Қайта кўриб чиқилган маълумотларга кўра, октябрь ойида янги уйлар сони аввал хабар қилинганидек 1,311 миллион эмас, балки 1,312 миллионни ташкил этди.

Trading Economics маълумотларига кўра, таҳлилчилар ўртача ҳисобда бу кўрсаткич октябрь ойидаги олдиндан эълон қилинган даражадан 1,34 миллионга кўтарилишини тахмин қилишган.

Ўзбекистонда вазият қандай?

Аввалроқ Ўзбекистонда икки ойлик пасайишдан сўнг уй-жой бозори савдоларида ўсиш кузатилгани хабар қилинганди.

Фото: “Дарё”

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг “Дарё”га маълум қилишича, октябрь ойида кўчмас мулк бозори ижобий динамикани кўрсатди. Рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони сентябрь ойига нисбатан 0,6 фоизга ошиб, 21,4 мингтани ташкил этган.

Кўчмас мулк бозори фаоллиги йилига 2 фоиз ўсиши, унинг тикланишидан далолат беради.

Октябрь ойида кўчмас мулк бозорининг ҳудудлар кесимидаги динамикаси Тошкент вилоятида (+10 фоиз) сезиларли ўсганини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси (+8,1 фоиз) ва Жиззах вилоятида (+7,5 фоиз) ижобий ўзгаришларни кўрсатмоқда.

Сўнгги 10 ойлик маълумотларга кўра, олтита ҳудудда фаоллик пасайган, энг катта пасайиш Хоразм, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида кузатилган.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар