Daryo

Туркия ва Исроил бир-бирини Сурия ҳудудларини босиб олишда айблади

Анқара Голан тепаликларида исроиллик аҳоли кўпайишини қоралади, Исроил эса бунга жавоб қайтарди

1 дақиқа ўқиш13 406 кўришлар0 изоҳ0

Туркия Исроилнинг Голан тепаликлари аҳолисини икки баравар кўпайтириш режасини қоралади. Яҳудий давлати бунга жавобан Туркияни Сурия ҳудудларини тизимли равишда босиб олишда айблади.

Фото: Financial Times

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг 2016, 2018 ва 2019 йиллардаги ҳарбий операцияларга ишора қилди. 

Туркия мунтазам равишда Сурия ҳудудига бостириб кирди ва бу жараён 2016, 2018 ва 2019 йиллардаги ҳарбий операциялардан бошланиб, бугунги кунгача давом этмоқда. Туркия Сурия миллий армияси каби қуролли гуруҳлар томонидан назорат қилинадиган прокси-зоналарни яратди, дейилади Исроил ТИВ баёнотида.

Исроил дипломатик идораси ҳозирда Сурия ҳудудининг қарийб 15 фоизи Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган кучлар назоратидалигини таъкидлади.

Ушбу ҳудудларда турк валютаси ишлатилади, турк банклари ва почта хизматлари фаолият юритади, дея таъкидлади яҳудий давлати Ташқи ишлар вазирлиги.

Исроил, шунингдек, Туркияни Суриядаги курдларга қарши кучларни қўллаб-қувватлашда ҳам айблади.

Сурияда оккупация ҳақида гапириши мумкин бўлган энг охирги давлат Туркиядир, дейилади вазирлик баёнотида.

Исроил Голан тепаликларидаги аҳолиси сонини икки баравар оширмоқчи

Исроил ҳукумати Сурияга тегишли бўлган Голан тепалигининг ўзи томонидан босиб олинган қисмида исроиллик аҳоли сонини икки баробарга кўпайтиради. Бу ҳудуд 1967 йилдан буён Исроил Мудофаа кучлари назорати остида турибди. 

Исроил ҳукумати бу қарор “уруш ва Сурияни ифодаловчи янги фронт нуқтаи назаридан” қабул қилинганини маълум қилди. Башар Асад бошқаруви қулаши ортидан Исроил армияси Голан тепаликларида ташкил этилган қуролсизлантирилган буфер зона ичкарисига ўз қўшинларини киритган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар