Daryo

Қозоғистон онлайн хизматлар бўйича топ-10 давлат қаторига кирди

Қўшни республика Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари орасида етакчилик қилмоқда

1 дақиқа ўқиш14 895 кўришлар0 изоҳ0

Қозоғистон 2024 йил онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш индекси бўйича топ-10 давлатлар қаторига кирди. Рейтингда Жанубий Корея, Дания ва Эстония етакчилик қилмоқда. Online Service Index таҳлилчилари бу ҳақда маълумот берди.

Иллюстратив фото: МетаВ Networks

Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон биринчиликни (10-ўрин) қўлга киритган. Бу рақамлаштиришнинг юқори даражасидан, шу жумладан фуқаролар томонидан аризаларни топшириш ва якуний натижаларни олишни акс эттиради.

Қозоғистонда рақамлаштиришнинг энг ажойиб мисолларидан бири муҳандислик тармоқларига уланиш учун техник хизмат кўрсатишни автоматлаштириш бўлди. Бу коммунал хизматларга уланиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш имконини беради. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари қуйидаги ўринларни эгаллаган:

  • Ўзбекистон — 59-ўрин;
  • Қирғизистон — 89-ўрин;
  • Тожикистон — 130-ўрин;
  • Туркманистон — 172-ўрин.

Бу кўрсаткич ҳам хизматлар кўламининг кенглигини, ҳам онлайн ўзаро таъсирнинг тўлиқлигини, шу жумладан фуқаролар томонидан аризаларни топшириш ва якуний натижаларни олишни акс эттиради.

 

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар