Daryo

Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий қўллаб-қувватламоқчи

Сурияга учириладиган Исроил самолётларини уриб тушириш режалаштирилмоқда

1 дақиқа ўқиш13 518 кўришлар0 изоҳ0

Туркия агар янги маъмурият ёрдам сўраса, Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий ва мудофаа соҳаларида қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Яшар Гюлер хабар берди.

Фото: Reuters

Вазир янги маъмуриятнинг ҳаракатларини кузатиш ва унга ҳаракат қилиш имкониятини бериш муҳимлигини айтди.

Биз янги раҳбарият бундан кейин нима қилишини кўриб чиқиш ва унга имконият бериш керак, деб ҳисоблаймиз. Бизда кўплаб давлатлар билан ҳарбий тайёргарлик ва ҳамкорлик бўйича амалдаги келишувлар мавжуд. Агар Суриянинг янги маъмурияти илтимос қилса, биз бу борада зарур ёрдам кўрсатишга тайёрмиз, деди Гюлер.

Бундан ташқари, у янги маъмурият ўзининг илк расмий баёнотида барча ҳукумат муассасаларини, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларни ҳурмат қилишини таъкидлаганини эслатди. Улар, шунингдек, кимёвий қурол аниқланган тақдирда, бу ҳақда Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига зудлик билан хабар беришга тайёр эканликларини билдирган.

Туркия Исроилга учириладиган самолётларни уриб туширмоқчи

Туркия Исроил Сурияга зарба берган тақдирда Исроил самолётларини уриб туширишга тайёрлигини айтди. Анқара аллақачон Тель Авивни бундай аралашувга тоқат қила олмаслигидан огоҳлантирган.

Агар Исроил шундай ҳаракатларни амалга оширишга қарор қилса, бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз ва қирувчи самолётларимиз уларни йўқ қилишга тайёр. Тегишли буйруқлар аллақачон Туркия Қуролли кучларининг бош штабига етказилган, дейди манбалар.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар