Daryo

Трамп сайловдаги собиқ рақибини Пентагон раҳбари этиб тайинламоқчи — WSJ

Номзод АҚШнинг янги сайланган президентини бир неча бор танқид қилганди

1 дақиқа ўқиш6 141 кўришлар0 изоҳ0

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп сайловда собиқ рақиби бўлган Флорида губернатори Рон ДеСантисни Пентагон раҳбари лавозимига кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Фото: Reuters

Ироқ ва Гуантанамо қамоқхонасида ҳарбий-денгиз юристи вазифасини бажарган ДеСантис дастлаб мудофаа вазири лавозимига номзодлар рўйхатида бўлганди. Трамп ўшанда бу лавозимга Fox News бошловчиси Пит Хегсетни танлаганди. Бироқ жинсий зўравонликда айбланган Хегсетнинг номзоди билан боғлиқ муаммолар туфайли ДеСантис яна Трамп эътиборидаги шахслар қаторига кирди.

Агар Хегсет номзоди мақулланмаса, Трамп бошқа номзодни танлаши мумкин. Мудофаа вазири лавозимига яна бир потенциал номзод Элбриж Колбидир. У Пентагоннинг собиқ ходими ва сайланган вице-президент Жей Ди Венснинг ҳамкоридир. Трамп, шунингдек, Айовa штатидан бўлган республикачи сенатор Жонни Ernst номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

Трамп ва ДеСантис ўртасидаги муносабатлар

ДеСантис бир пайтлар Трампнинг аколити сифатида қараларди, аммо 2024 йилги праймеризда собиқ президентга қарши чиқиши улар ўртасида қаттиқ зиддиятни келтириб чиқарди, натижада Трамп ДеСантисни садоқатсизликда айблади. Шундай қилиб, ДеСантис Трампни “порно юлдузига сукут сақлаши учун пул тўлагани”ни танқид қилган ва Трамп биринчи президентлик муддатида Обамага қараганда камроқ одамни депортация қилганини айтган.

Фото: SOPA 

ДеСантис, бундан ташқари, Трампнинг ёшини шубҳа остига олган ва у январь ойида лавозимга киришганида, Трамп 2021 йилдаги президент Байдендан каттароқ бўлишини қайд этган. 

Таъкидланишича, Трамп атрофидаги айрим шахслар ДеСантисни жуда ёмон кўради. Бу мудофаа вазирлиги учун Хегсет номзодини ўзгартирмасликка олиб келиши мумкин.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар