Daryo

Финляндия аёлларни Россияга қарши урушга тайёрламоқда (фото)

Украинадаги уруш фонида аёллар ҳарбий базаларда ўқитилмоқда

1 дақиқа ўқиш13 590 кўришлар0 изоҳ0

Финляндияда 75 нафар аёл Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўришни бошлади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Маълум қилинишича, аёлларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, гулхан ёқиш, очиқ ҳавода овқат пишириш ва чодирлар ўрнатиш ўргатилмоқда. Улар киберхавфсизлик, руҳий барқарорлик, ёввойи табиатда омон қолиш кўникмалари бўйича ҳам билим олмоқда. Шундай аёллар гуруҳларидан бири Финляндиянинг шарқидаги ҳарбий базада таълим ўтамоқда.

Фото: Наста

Аёлларни фавқулодда вазиятларга тайёрловчи курс Наста деб номланади, у 1997 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. У қисман Финляндия Мудофаа вазирлиги томонидан молиялаштирилади ва Миллий мудофаани ўқитиш ассоциациясидан катта ёрдам олади. Наста тахминан 100 минг аъзога эга. Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланган 2022 йил 24 февралда курсга қизиқиш мисли кўрилмаган даражада ошган.

Фото: Наста

Сўнгги маълумотларга кўра, Финляндия уруш ҳолатида аҳоли фойдаланишига мўлжалланган қўлланма ишлаб чиқмоқда. У омма фойдаланиши учун интернетда ҳам мавжуд бўлади. Финляндия ҳукумати, шунингдек, 2026 йил охиригача Россия билан чегарада 200 километр узунликдаги тўсиқлар қуришни режалаштирган.

Икки қўшни давлат ўртасида расмий ҳарбий ҳамкорлик йўқ бўлса-да, Финляндия разведка хизматлари Россияни Финляндия миллий хавфсизлигига “энг катта таҳдид” деб таърифлайди ва гибрид уруш кетаётганига шубҳа қилмайди.

Фото: Наста

Финляндия Украинани Россия босқинига қарши курашида фаол қўллаб-қувватлаб, ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар