Daryo

Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини синовдан ўтказди (видео)

Ракетанинг парвоз масофаси 1500 километрни ташкил этиб, жанговар каллакларни олиб юриши мумкин

1 дақиқа ўқиш6 486 кўришлар0 изоҳ0

Ҳиндистон ўзининг биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Ражнат Сингх маълум қилди.

Фото: Видеодан кадр

Ракетанинг парвоз масофаси 1500 километрни ташкил этади. У ҳар хил турдаги жанговар каллакларни олиб юриши мумкин.

Ҳиндистон узоқ масофага учадиган гипертовушли ракетанинг парвоз синовларини муваффақиятли ўтказиб, муҳим босқичга эришди. Бу тарихий лаҳза ва бу муҳим ютуқ мамлакатимизни ўта муҳим ва илғор ҳарбий технологияларга эга бўлган танланган давлатлар қаторига киритди, дейди Ҳиндистон мудофаа вазири.

Оддий баллистик ракеталардан фарқли ўлароқ, гипертовушли ракеталар паст баландликда учади, нишонга тезроқ эришади ва замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб тушириш эҳтимоли камроқ.

АҚШ, Хитой ва Россия гипертовушли қуролларга эга

Ҳозирги вақтда АҚШ, Хитой ва Россия гипертовуш қуролларига эга. Эрон, Шимолий Корея ҳукумати, шунингдек, Яман ҳусийлари ҳам бундай ракеталарни синовдан ўтказганини маълум қилган. Аммо улар армияларига фойдаланишга топширилгани ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Буюк Британия, Франция, Австралия ва Япония гипертовушли ракеталар ишлаб чиқиш ёки синовдан ўтказишнинг турли босқичларида.

Сўнгги йилларда Ҳиндистон мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириб, АҚШ, Япония ва Австралия, шунингдек, Германия билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Гипертовушли ракеталарга эгалик қилиш бундай қуролга эга бўлмаган давлатларга нисбатан стратегик устунлик беради. Назарий жиҳатдан бундай қуролнинг мавжудлиги душман ҳудудидаги муҳим нишонларга зарба бериш қобилиятини кафолатлайди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар