Daryo

“1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ” — Криштиану Роналду 

Ҳужумчи Миллатлар лигаси доирасида Польша терма жамоаси билан ўйинда дубль қайд этди

1 дақиқа ўқиш70 378 кўришлар0 изоҳ0

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Насср” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолияти якунигача 1000 та гол уришни ўйламаётгани ҳақида гапирди.

Фото: Getty Images
“Тўғрисини айтадиган бўлсам, фаолиятим давомида 1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Ҳа, доим тарихга киргим келади, аммо ҳозир бор эътиборим рекордда эмас” деди Португалия терма жамоаси ҳужумчиси.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Миллатлар лигаси доирасида Польша терма жамоаси билан ўйинда (5:1) дубль қайд этди.

Роналду учун бу терма жамоадаги 134 ва 135-голлардир. Футбол юлдузи фаолияти давомида 910 та гол урган.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар