Daryo

Хитой биринчи марта J-35А қирувчи самолётини намойиш қилади

“J-35А ўрта ўлчамли кўп мақсадли қирувчи самолёт бўлиб, у радарларда кўринмайди”, деди ҳарбий-ҳаво кучлари қурол-яроғ бўлими вакили полковник Нью Вэньбо

1 дақиқа ўқиш13 151 кўришлар0 изоҳ0

Хитой Чжухайда бўлиб ўтадиган Аirshow Chinа 2024 халқаро аэрокосмик кўргазмасида янги J-35А қирувчи самолётини тақдим этишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Хитой армияси ҳарбий-ҳаво кучлари қурол-яроғ бўлими вакили полковник Нью Вэньбо маълум қилди.

Фото: Sinxua

Ушбу кўргазма 12—17 ноябрь кунлари Хитой жанубидаги Гуангдонг провинциясида бўлиб ўтади.

“J-35А ўрта ўлчамли кўп мақсадли қирувчи самолёт бўлиб, у Хитойнинг 15-ҳаво кучлари кўргазмасида намойиш этилади”, деди Нью Вэньбо.

Шунингдек, ушбу кўргазмада Hun-19 ракета тизими ва янги кўп функцияли ҳужум ва разведкага мўлжалланган дрон ҳам биринчи марта тақдим этилади. Шунингдек, Y-20 самолётининг юк бўлими ҳам кўрикдан ўтказилади.

“J-35А қирувчи самолётининг очиқ намойиши Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари бир вақтнинг ўзида иккита радарларда кўринмайдиган қирувчи самолётга эга бўлишини англатади – J-20 ва J-35А. Бу борада Хитой дунёдаги иккинчи давлатга айланади. Ҳозиргача фақат АҚШда радарларда кўринмайдиган иккита қирувчи самолёт — F-22 ва F-35 бор эди”, дея тушунтирди ҳарбий эксперт Ли Ли.

Қайд этилишича, J-35 қирувчи самолётлар сериясининг бир қисмига айланиши ва келажакда кенг кўламда ишлатилиши мумкин, бу эса Хитойнинг ҳаво ва денгиз операцияларидаги умумий ҳарбий қудратини сезиларли даражада оширади. 

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар