Daryo

Россияда боғча ва мактабларда янги вирус тарқалмоқда

Россиянинг бир қатор вилоятлари аҳолиси инфекциянинг тарқалишида Туркияда бўлиб қайтган рус сайёҳларини айблаган

1 дақиқа ўқиш14 175 кўришлар0 изоҳ0

Россиянинг Краснодар ўлкаси, Москва ва Владимир вилоятларидаги боғча ҳамда мактабларда болалар
Коксаки вируси билан касаллангани ҳақида “Роспотребнадзор”га тез-тез хабарлар келиб тушмоқда.

Фото: Depositphotos

Юқоридаги вилоятлар аҳолиси инфекция тарқалишидан шикоят қилиб, бунда Туркияда бўлиб қайтган рус сайёҳларини айблаган.

“ ‘Роспотребнадзор’ ҳудудларда Коксаки вируси аниқлангани ҳақидаги хабарлардан сўнг мактаб ва боғчаларда эрталабки филтрлаш тартиб-қоидаларининг бажарилишини назоратга олди”, дея хабар берди департамент матбуот хизмати.

Филтрлар иситма, йўтал, бурун оқиши ва шу каби касаллик белгиларини текширишни ўз ичига олади. Агар улар аниқланса, бола тузалиб кетгунга қадар жамоадан ажратилади.

“ ‘Роспотребнадзор’ боласида касалликнинг клиник белгилари бўлган ота-оналарнинг эътиборини дарҳол тиббий муассасага мурожаат қилишга қаратади”, дейилади хабарда.

Идора, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш зарурлигини эслатиб ўтган.

  • Коксаки — бу иситма ва тошма пайдо бўлиши билан тавсифланган касаллик тури. Унинг манбайи фақат одам, хусусан, касал ёки соғлом ташувчи ҳисобланади. Кўпинча мазкур вирус сув, озиқ-овқат, ифлос ўйинчоқлар ва қўллар орқали ёш болаларга таъсир кўрсатади.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар