Daryo

Покистонда ҳаво ифлослангани туфайли мактаблар ёпилди 

Маълум ҳудудларда қурилиш тақиқланди, ходимларга уйдан ишлаш тавсия қилинди

1 дақиқа ўқиш4 707 кўришлар0 изоҳ0

Покистонда ҳаво ифлослангани туфайли Лаҳор шаҳридаги бошланғич мактаблар бир ҳафтага ёпилди. Шаҳарда ҳаво сифати индекси ўтган дам олиш кунлари рекорд даражага етди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Фото: Barron’s

Ҳукумат ходимларнинг 50 фоизи уйдан ишлаши кераклигини айтди, чунки Лаҳорда дам олиш кунлари ҳаво сифати индекси 1000 дан ошди. Бу Покистон учун рекорд кўрсаткичдир. Октябрь ойида Лаҳорда ҳаво сифати ёмонлаша бошлаганидан бери заҳарли кулранг смола ўн минглаб одамларнинг, асосан, болалар ва кексаларнинг касалланишига сабаб бўлди. 

Ҳукумат маълум ҳудудларда қурилиш ишларини тақиқлаб, тутун чиқарадиган транспорт воситалари эгаларини жаримага тортди. Панжоб атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаменти маълумотларига кўра, PM2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 450 га етган ва бу хавфли кўрсаткич ҳисобланади.

ЖССТ тавсияларига кўра, ҳаводаги РМ2,5 нинг ўртача йиллик миқдори 5 мкг/м3, ўртача суткалик миқдори 15 мкг/м3 бўлиши керак.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар