Daryo

Финляндияда НАТОнинг йирик артиллерия машқлари бошланди

Машғулотлардан асосий мақсад НАТОнинг шимолий йўналишдаги мудофаа қобилиятини намойиш этишдан иборатлиги маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш4 510 кўришлар0 изоҳ0

Финляндиянинг Роваярви ва Рованиeми ҳудудларида Lightning Strike — 24 артиллерия машғулотлари бошланади, бу НАТОнинг Европадаги энг йирик артиллерия машғулотларининг бир қисмига айланади.

“Роваярви Шимолий Европадаги энг йирик ўқув ҳудуди сифатида иттифоқ кучларига ҳар томонлама ўт очиш машқларини ўтказиш учун ажойиб шароитларни тақдим этади. Биз бу йил шундай катта кўламдаги машқларни ўтказа олганимиздан жуда мамнунмиз”, деди Lightning Strike — 24 машғулотлари директори полковник Жанне Макитало.

Фото: “Репорт.аz”

Машғулотлардан асосий мақсад НАТОнинг шимолий йўналишдаги мудофаа қобилиятини намойиш этишдан иборат.

Lightning Strike—24 машқи АҚШ раҳбарлигида альянснинг бешта давлатда ўтказиладиган Dynamic Front — 25 операциясининг бир қисмидир: Финляндиядан ташқари, Эстония, Дания, Руминия ва Польшада машғулотлар бўлиб ўтади.

Унда 28 давлатдан 5000 га яқин аскар ва офицерлар иштирок этади.

Финляндиядаги машғулотларда 3600 га яқин ҳарбий хизматчилар қатнашади, улардан 1250 нафари АҚШ, Буюк Британия, Швеция, Эстония, Дания ва Чехиядан келган аскар ва офицерлардир.

Финляндиядан мудофаа кучлари, ҳаво кучлари ва чегара қўшинлари вакиллари иштирок этади.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар