Daryo

Бутун дунёни мафтун қилган Болливуднинг энг машҳур 5 нафар актрисаси

Эша Деол актрисаликдан ташқари, Болливуддаги профессионал ҳаётида муҳим рол ўйнайдиган рақс санъатини ҳам яхши билади

3 дақиқа ўқиш190 355 кўришлар0 изоҳ0

Болливуд — ҳар йили юзлаб фильмлар ишлаб чиқарадиган ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинларни ўзига жалб қиладиган ҳинд кино саноати. Ушбу термин “Бомбей” (киностудияларнинг аксарияти жойлашган ҳозирги Мумбай шаҳри) ва “Голливуд” бирикмасидан келиб чиққан.

Ayshvariya Ray Paris Fashion Week 2024 да
Фото:The Indian Express

Болливуд фильмлари ранг-баранг либослар, ажойиб истеъдодлар, мусиқий чиқишлар ва драматик ҳикоялари билан ажралиб туради. Қуйида бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларга эга беш нафар энг машҳур Болливуд актрисалари билан танишишга таклиф қиламиз.

Айшвария Рай

Аишваря Рай Болливуддаги энг машҳур шахслардан бири ҳисобланади. У Ҳиндистоннинг Мангалор шаҳрида туғилган. 1994 йилда Айшвария Рай “Дунё гўзали” танловида ғолиб бўлди ва қисқа фурсат ичида унга йирик реклама шартномалари бўйича таклифлар тушди. У ҳатто Vogue журнали муқовасида пайдо бўлди. Актриса 1997 йилда 24 ёшида илк марта фильмда рол ўйнади ва шу вақтдан бошлаб кўплаб Болливуд фильмлари ва Америка киносида суратга тушиш учун таклифлар олди. Ҳозирда унинг фильмографиясида 45 дан ортиқ фильм бор.

У “Севги ҳақида бир неча сўз” фильмида бош ролни ижро этган Абҳишек Баччанга турмушга чиққан. Райнинг кино саноатига қўшган ҳиссаси кўплаб номинациялар ва мукофотлар билан эътироф этилган.

Фото: РБК-Украина
Фото: РБК-Украина

Аишваря Райнинг иштирокидаги энг яхши фильмлар:

“Абадий сеники” (1999)

“Гуру” (2007)

“Энтиран” (2010)

“Ошиқ қалблар” (2016)

“Каверининг ўғли: биринчи қисм” (2022)

Шилпа Шетти

Шилпа Шетти ҳам Ҳиндистондаги энг машҳур актриса ва моделлардан биридир. У ўз фаолиятини 1993 йилда, атиги 18 ёшида бошлаган. Дебютидан бир йил ўтгач, у ўзининг биринчи бош ролини ижро этган.

Шетти бир қатор ҳинд фильмларида рол ўйнаган ва унинг актриса синглиси ҳам Шилпа билан бир неча марта биргаликда ишлаган. У Британия реалити-шоусида ҳам иштирок этди ва унда ғолиб бўлган. Актрисалик карьерасидан ташқари, Шилпа хайрия лойиҳаларини фаол қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, у кўплаб нуфузли мукофотларга сазовор бўлган.

Фото: РБК-Украина
Фото: РБК-Украина

Шилпа Шетти иштирокидаги энг яхши фильмлар:

“Ўлим билан ўйнашиш” (1993)

“Юрак уриши” (2000)

“Катта шаҳардаги ҳаёт” (2007)

“Чин дўстлар” (2008)

Амиша Пател

Яна бир машҳур Болливуд юлдузи Амиша Пателнинг актёрлик карьераси 2000 йилда, 25 ёшида бошланган. Маҳоратли актриса АҚШнинг нуфузли Тафц университетида иқтисодиёт бўйича олтин медал соҳибаси. Актриса Массачусецда ўқишини якунлагандан сўнг “Khandwala Securities Limited” компаниясининг молиявий бўлимида ишлаган. Унинг энг катта дебютларидан бири Ритик Рошан билан партнёр сифатида “Севишингни айт” фильмидаги ижроси бўлди. У ҳинд ресжиссёрига турмушга чиққан.

Фото: Law Тrend
Фото: Hindustan Times

Амиша Пател иштирокидаги энг яхши фильмлар:

“Севгидан воз кечмайдилар” (2000)

“Қочоқлар” (2001)

“Ҳумрааз” (2002)

 “Лабиринт” (2007)

Эша Деол

Болливуд юлдузларининг фарзанди Эша Деол 1981 йилнинг 2 ноябрида туғилган. Бўлажак актриса ёшлигидан классик рақсни ўрганган ва йигирма ёшида у оилавий анъанани давом эттириб, актриса бўлишни хоҳлаган. У илк дебютини 2002 йилда ҳинд актёри Афтаб Шивдасани билан “Ким юрагимни сўрайди?” номли романтик триллерида ижро этди. Ўша вақтда Эша Деол 21 ёшда эди. Актрисаликдан ташқари, у Болливуддаги профессионал ҳаётида муҳим рол ўйнайдиган рақс санъатини ҳам яхши билади.

Фото: РБК-Украина
Фото: РБК-Украина

Эша Деол иштирокидаги энг яхши фильмлар:

“Ким юрагимни сўрайди?” (2002)

“Велосипедчилар” (2004)

“Ажал” (2005)

“Вақт” (2005)

Приянка Чопра

Приянка 18 ёшида “Дунё гўзали-2000” танловида ғолиб бўлди ва бу унвонни қўлга киритган бешинчи ҳиндистонлик қизга айланди. Ғалабасидан уч йил ўтиб Приянка Болливуддаги дебютини 2002 йилда, 20 ёшида қилган ва бугунги кунда у Ҳиндистондаги энг кўп маош олувчи актрисалардан бири ҳисобланади. Кино фаолияти давомида у кўплаб жиддий ролларни ўйнаган. Бундан ташқари, Chopra Time статистикасига кўра, дунёдаги энг нуфузли 100 киши рўйхатига ва Forbes'нинг дунёдаги энг нуфузли аёллар юзталигига киришга муваффақ бўлган.

Фото: Fox News
Фото: In Style

Приянка Чопра иштирокидаги энг сара фильмлар:

“Эътироз” (2004)

“Мода” (2008)

“Барфи” (2012)

“Mалибу қутқарувчилари” (2017)

“Оқ йўлбарс” (2021)

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Болливуд юлдузлари экранда чиройли кўриниш учун қандай таомларни истеъмол қилади?

Болливуд юлдузлари экранда чиройли кўриниш учун қандай таомларни истеъмол қилади?

17-Октабр 2025, 15:22

Приянка Чопра “Дунё гўзали” бўлганида 7 яшар Ник Жонас бўлажак рафиқаси иштирокидаги танловни телевизорда томоша қилган

Приянка Чопра “Дунё гўзали” бўлганида 7 яшар Ник Жонас бўлажак рафиқаси иштирокидаги танловни телевизорда томоша қилган

12-Июл, 15:21

“У аввалдан аълочи бўлган”: “Дунё гўзали” Айшвария Рай бу унвонни танловда ғолиб чиқишидан анча аввал олган

“У аввалдан аълочи бўлган”: “Дунё гўзали” Айшвария Рай бу унвонни танловда ғолиб чиқишидан анча аввал олган

2-Апрел, 09:40

Ҳинд актёрларининг энг муваффақиятли 5 та дебют роли

Ҳинд актёрларининг энг муваффақиятли 5 та дебют роли

21-Март, 11:25

Замонавий ҳинд сериаллари: мифология, тарих ва муҳаббат уйғунлигидаги ажойиб фильмлар

Замонавий ҳинд сериаллари: мифология, тарих ва муҳаббат уйғунлигидаги ажойиб фильмлар

29-Январ, 17:55

Айшвария Рай 52 ёшда: гўзаллик ортида турган кучли аёлнинг муваффақият йўли

Айшвария Рай 52 ёшда: гўзаллик ортида турган кучли аёлнинг муваффақият йўли

1-Ноябр 2025, 09:00

Болливуд, Толливуд, Колливуд: ҳинд киноси алоҳида дунё эканини исботлайдиган қизиқарли фактлар

Болливуд, Толливуд, Колливуд: ҳинд киноси алоҳида дунё эканини исботлайдиган қизиқарли фактлар

30-Октабр 2025, 11:11

Амитабҳ Баччан 83 ёшда: Парламент депутати бўлган, бир ўлимдан қолган, бедаво касалликдан азият чекадиган актёрнинг ҳаёт йўли

Амитабҳ Баччан 83 ёшда: Парламент депутати бўлган, бир ўлимдан қолган, бедаво касалликдан азият чекадиган актёрнинг ҳаёт йўли

16-Октабр 2025, 11:04