Daryo

Медведев рус тилини билмаган мигрант болаларни мактабга олмасликка чақирди

Россия собиқ президенти бу болалар таълим даражасига зарар етказаётганини айтди

1 дақиқа ўқиш7 484 кўришлар0 изоҳ0

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев рус тилини билмаган мигрант болаларни мактабга олмасликка чақирди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Фото: “ТАСС”

 

Сиёсатчи тегишли баёнотни миграция сиёсати бўйича йиғилиш якунларида айтган. У рус тилини билмаган болалар “умумий таълим даражасига зарар етказиши”ни билдирган.

Тез-тез муҳокама қилинадиган бир вазият бор, бу ижтимоий функцияли жойлар — мактаблар ва бошқа таълим муассасаларига алоқадор. У ерларга рус тилини билмайдиган болалар келиши натижасида умумий таълим даражаси зарар кўрмоқда. Бу ҳаммага маълум бўлган ҳолат ва бунга чек қўйиш вақти келди, деди у.

22-октябрь куни Свердловск вилоятидаги болалар ҳуқуқлари бўйича комиссар Игор Мороков рус тилини яхши билмайдиган муҳожирларнинг фарзандларини имконияти чекланган болаларга тенглаштиришни таклиф қилганди. У шу тариқа ўқитувчи ва ўқитувчилар учун тегишли шароитлар яратилишини билдирган.

Сентябрь ойида Россия мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларига синф ва гуруҳларда рус тилини яхши билмайдиган чет эл фуқароларининг фарзандлари сонини чеклаш бўйича кўрсатма берилганди. Ўшанда вазирлик ҳужжатида бундай болаларга самарали таълим бериш “имконияти чекланган болани ўқитишдан осон эмаслиги аниқ”, дейилганди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар