Daryo

Киев АҚШдан келган дронларнинг сифатидан шикоят қилди — WSJ

Украина расмийлари қурилмалар билан боғлиқ бир қатор носозликларни қайд этди

1 дақиқа ўқиш7 022 кўришлар0 изоҳ0

Украина расмийлари АҚШ томонидан Украина армиясига тақдим этилган дронлар ишламай қолаётганидан ва уларнинг аксарияти радиоэлектрон уруш воситаларини енгиб чиқа олмаслигидан шикоят қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар берди.

Фото: Getty Images

Расмийлар, шунингдек, қурилмалар ҳавога кўтарилишида қийинчиликлар кузатилаётганини қўшимча қилган.

“Радиоэлектрон урушлар таъсирида Украинага етказилган аксарият Америка дронлари ўз йўналишидан чиқиб кетган, қулаган ёки ҳатто ҳавога кўтарилишда қийналган. Украина расмийларига кўра, улар тез-тез носозликларга учраган, ишлаши қийин ва қиммат бўлган”, деб ёзади нашр.

Аввалроқ Украинанинг Kyiv Independent нашри украиналик журналистлар Украина Қуролли кучлари дронларининг Харьков вилоятида Россиянинг радиоэлектрон уруши олдида ожиз эканига ишонч ҳосил қилганини қайд этганди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар