Daryo

Лукашенко: “Россия-Украина можаросида дуранг бўлиши мумкин”

“Ғарб Украинада музокара қилиш зарурлигини ниҳоят англаб етди. Бу вазиятда дуранг ҳам бўлиши мумкин. Мен буни спорт тилида айтяпман”, деди Беларусь президенти

1 дақиқа ўқиш8 908 кўришлар0 изоҳ0

Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ва Украина можарони ҳеч қандай шартларсиз ҳал қилиш учун музокараларни бошлаши керак, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Минск ҳам музокаралар столида бўлиши керак.

“Менинг цивилизациялашган Ғарбнинг ақлли вакиллари билан сўнгги алоқаларим бизда маълум бир олдинга силжиш юзага келганидан далолат беради. Ғарб Украинада музокара қилиш зарурлигини ниҳоят англаб етди. Бу вазиятда дуранг ҳам бўлиши мумкин. Мен буни спорт тилида айтяпман”, деди Лукашенко Минскдаги Евросиё хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда.
Фото: “Никвести”

Беларусь президенти ер юзидаги вазият ҳар куни ўзгариб бораётганини таъкидлади. Унинг фикрича, энди ҳамма нарса бир кишига — Украина президенти Владимир Зеленскийга боғлиқ. Лукашенконинг фикрича, украиналик ҳарбийлар “бу қирғинни тўхтатмоқчи”.

“Украина жанг майдонида ғалаба қозона олмайди. Украиналиклар ва Ғарб буни аллақачон тушуниб етмоқда. Шу сабабли музокара ўтказишимиз керак”, деди Беларусь президенти.

Александр Лукашенко, шунингдек, Беларусь “музокаралар столида” туриши кераклигини айтди. У ўз мамлакати учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилмоқчи.

Беларусь президенти бир неча бор Россия ва Украинани имкон қадар тезроқ музокара столига ўтиришга чақирган. Лукашенконинг сўзларига кўра, музокаралар 2022 йил мартида Истанбулда эришилган келишувларга асосланиши керак. Сентябрь ойида у Владимир Зеленский АҚШ босими туфайли Россия томони билан алоқага чиқмаётганини айтганди.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар