Daryo

FТ: Туркия Россияга ҳарбий маҳсулотлар экспортини тақиқлади 

АҚШ огоҳлантириши туфайли тегишли чора қўлланилгани маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш27 340 кўришлар0 изоҳ0

Туркия АҚШнинг ҳарбий товарларини Россияга экспорт қилишни яширин тарзда тақиқлади. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Financial Times хабар берди.

Фото: Getty Images

Тегишли чора Вашингтон Анқарани, агар савдони тўхтатмаса, оқибатлар ҳақида огоҳлантиргандан сўнг қабул қилинган. Манбаларга кўра, Анқара сўнгги ҳафталарда ўз божхона тизимларига ўзгартиришлар киритган. Вашингтон ва унинг Ғарб иттифоқчилари Украинада уруш олиб бораётган Россия учун ҳаётий аҳамиятга эга деб ҳисоблаган 40 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар экспортини тақиқлаган.

Туркиянинг электрон божхона тизими энди Москвага жанг майдони учун товарларни юборишга йўл қўймайди, дейилади хабарда.

Европа Иттифоқдан келтирилган шунга ўхшаш маҳсулотларга бундан олдинроқ тақиқ киритилган. Товарлар АҚШ, Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва Япония томонидан Россия қуролсозлик саноати учун энг муҳим деб белгиланган 50 та “устувор” товарлар рўйхатига киритилган.

Улар орасида ракета ва дронларда мунтазам равишда учрайдиган илғор электроника, масалан, процессорлар ва хотира карталари, шунингдек, қурол ишлаб чиқариш учун дастгоҳлар ва бошқа ускуналар бор.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар