Daryo

Россиядан 2 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилади

Ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича 420 та жиноят иши қўзғатилди

1 дақиқа ўқиш6 396 кўришлар0 изоҳ0

Москвада ўтказилган “Нелегал-2024” операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, Россиядан икки мингдан ортиқ муҳожирлар чиқариб юборилади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Фото: Sputnik

Суд органлари томонидан административ материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича чет эл фуқароларини Россиядан административ тарзда чиқариб юбориш тўғрисида икки мингдан ортиқ қарор, чет эл фуқароларини депортация қилиш тўғрисида 20 та қарор чиқарилди, 12 нафар шахс депортация қилинди, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, полиция ходимлари миграция қонунчилигини 13 мингдан ортиқ бузиш ҳолатини аниқлаган. Ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича 420 та жиноят иши қўзғатилган.

“Нелегал-2024” — Россияда ноқонуний миграцияга чек қўйишга қаратилган тезкор-профилактика тадбирлар. Биринчи босқич Россияда июнь ойида бўлиб ўтган, ўшанда ИИВ маълумотларига кўра, бир ҳафта ичида миграция соҳасида 50 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланган, қарийб 9 минг хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар