Daryo

“Европа иттифоқи Россия газисиз ҳам яшай олади” — Европа комиссари

Энергетика бўйича Еврокомиссар Россия газидан фойдаланиш “хавфли сиёсий танлов” эканини айтди

1 дақиқа ўқиш8 954 кўришлар0 изоҳ0

Европа иттифоқининг энергетика бўйича комиссари Кадри Симонс Украина орқали етказиб бериладиган Россия газини январь ойида шартнома тугагандан сўнг алмаштириш мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Фото: Чромаранге

Кадри Симонс 15 октябрь куни Люксембургда ЕИ мамлакатлари энергетика вазирлари билан учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.

“Мен вазирларга Россия ва “Нафтогаз” ўртасидаги шартномани тугатишга тайёр эканимизни тасдиқладим. 14 миллиард куб метр Россия газини алмаштириш имкониятлари мавжуд”, деди у.

Симонснинг таъкидлашича, Россия газидан фойдаланишни давом эттиришнинг “ҳеч қандай асоси йўқ”.

“Европа иттифоқи Россия газисиз ҳам яшай олади... Мен аниқ айтиб ўтмоқчиманки, бу зарурат эмас, балки хавфли сиёсий танловдир”, дея қўшимча қилди у. 

Россия газини Украина орқали Европага етказиш декабрда тугайди

Россиянинг Украинага қарши давом этаётган урушига қарамай, Россиянинг “Газпром” ва Украинанинг “Нафтогаз” компанияси ўртасида 5 йил олдин тузилган шартнома шартларига кўра, Россиядан газ Киев назорати остидаги ҳудудлар орқали Европага етказиб берилишда давом этмоқда. Шартноманинг амал қилиш муддати 2024 йил декабрь ойида тугайди.

Июль ойида Германиянинг Handelsblatt иқтисодий газетаси бир нечта Европа давлатлари Украина орқали Россия газини Европа Иттифоқига етказиб беришни давом эттириш устида ишлаётганини ёзганди. Бироқ 30 август куни Владимир Зеленский офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Киев 2025 йил 1 январдан бошлаб Россиядан Европага газ етказиб беришни тўхтатмоқчи эканини айтди.

Бир оз вақт ўтгач, Кадри Симон ЕИ уруш пайтида Россия газига қарамлигини жиддий равишда камайтирганини ва ундан бутунлай воз кечишга тайёрлигини айтди.

“Биз ҳали ҳам Россия газини босқичма-босқич рад этишни якунлаш тарафдоримиз, буни Европага етказиб беришнинг энергия хавфсизлигига таҳдид солмасдан амалга ошириш мумкин”, деган у.

У биринчи қадам сифатида Украина орқали газ транзити тўғрисидаги битимнинг бекор қилинишини айтганди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Европа Украина билан музокараларни барбод қилиш учун қўлидан келганини қилмоқда” — Лавров

“Европа Украина билан музокараларни барбод қилиш учун қўлидан келганини қилмоқда” — Лавров

26-Сентабр, 23:13

Макрон Россия таҳдиди фонида Франциядаги муҳим инфратузилмани дрондан ҳимоялашни буюрди

Макрон Россия таҳдиди фонида Франциядаги муҳим инфратузилмани дрондан ҳимоялашни буюрди

18-Сентабр, 23:40

“Европа қўшинларининг Украинага киритилиши Россия билан урушни англатади” — Путин

“Европа қўшинларининг Украинага киритилиши Россия билан урушни англатади” — Путин

12-Сентабр, 10:25

“Россия кемалари мусодара қилинса, муносиб жавоб қайтарилади”. Путин Европа Иттифоқига таҳдид қилди

“Россия кемалари мусодара қилинса, муносиб жавоб қайтарилади”. Путин Европа Иттифоқига таҳдид қилди

12-Август, 18:23

“Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда — Марказий банк

“Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда — Марказий банк

29-Июл, 14:10

Киев тўлай олмайди: Россия Украина етказган зарарни Европа “бўйнига қўймоқчи”

Киев тўлай олмайди: Россия Украина етказган зарарни Европа “бўйнига қўймоқчи”

28-Июл, 13:35

Украина ва Европанинг тўққиз давлати баллистик ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди

Украина ва Европанинг тўққиз давлати баллистик ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди

13-Июл, 23:50

Россия Европадаги кузатув камераларига бузиб кирмоқда — Нидерландия разведкаси

Россия Европадаги кузатув камераларига бузиб кирмоқда — Нидерландия разведкаси

12-Июл, 13:55