Daryo

Ёрдамчи мураббий: “Эронга қарши таркиб ва режани Катанес ҳал қилади”

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Радманович ва Жалолиддин Машарипов Эронга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди

2 дақиқа ўқиш19 350 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий ёрдамчиси Владо Радманович ҳамда жамоа ҳужумчиси Жалолиддин Машарипов Эронга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

Фото: “ЎФА”
“Эртага Эрон билан ўйнаймиз. Ушбу жамоа билан ўйин доимо қизиқ ва қийин бўлган. Сабаби Эрон Осиёдаги етакчи жамоалардан бири. Биз улар билан кўп бора тўқнаш келганмиз ва улар ҳақида кўп нарса биламиз. Афсуски, Катанес соғлигидаги муаммо сабаб қатнаша олмаяпти. Биз унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қиламиз”, деди мураббий.
Фото: “ЎФА”

Жалолиддин Машарипов ҳам ўйин олдидан фикр билдирди.

“Эронга қарши ўйин олдидан кўп гапириш шарт эмас. Ростдан икки жамоа ҳам бир-бирини яхши билади. Энг кераклиси, эртанги ўйинда биз керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз, бунга тайёрмиз. Мухлисларни хурсанд қиламиз деб умид қиламиз”, деди футболчи.

Мураббий олдинда турган ўйин олдидан қандай тактика танлаши ҳақида айтди.

“Эрон қарши ўйинда қандай тактика кутамиз? Ўйинга тактикани эртанги ўйин олдидан машғулотда футболчиларнинг жисмоний ва психологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда танлаймиз. Ҳужумкор ёки ҳимоявий ўйин кўрсатишимиз ўшанда маълум бўлади. Бизда 2-3 тактик схемалар мавжуд. Биз эртага 3 ёки 4 ҳимоячи билан ўйнашимиз мумкин. Ҳужумчилар борасида ҳам битта ёки 2 ҳужумчи билан ўйнаш вариантини кўриб чиқамиз.

Остон Ўрунов билан ҳам ҳаммаси жойида. Легионерлар билан муаммолар йўқ. Уларнинг ўйин амалиёти жисмоний ҳолати яхши”, деди мураббий.

Фото: “ЎФА”

Ёрдамчи мураббий эртанги ўйинга тактика ва таркиб ким томонидан тузилиши ҳақида ҳам тўхталди.

“Сречко Катанес билан доимий алоқадамиз. Албатта, ўйинга тактика ва таркибни у ҳал қилади. Учрашув давомида ҳам у билан алоқада бўламиз. Ўйин давомида ўзгаришлар киритишни ҳам у билан ҳал қиламиз”, дейди Катанеснинг ёрдамчиси.

Жалолиддин Машарипов ўтган ўйинлардаги натижалар ҳақида фикр билдирди.

“Шимолий Кореяга ва Қирғизистонга қарши ўйинларда индивидуал маҳорат эвазига ютдик деб ўйламайман. Сабаби барча голларни машғулотларда ишлаганмиз ва барчаси ўйланган тактикалар эди”.

Маълумот учун, Ўзбекистон — Эрон учрашуви эртага “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. 

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Расман. Ўзбекистон терма жамоаси 2026-йилда Канада билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Расман. Ўзбекистон терма жамоаси 2026-йилда Канада билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

23-Декабр 2025, 14:45

Канада терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун катта миқдорда пул таклиф қилган — манба

Канада терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун катта миқдорда пул таклиф қилган — манба

6-Декабр 2025, 11:37

FIFA президенти Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши ҳақида фикр билдирди

FIFA президенти Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши ҳақида фикр билдирди

7-Октабр 2025, 10:01

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби Остон Ўрунов ўрнига “Нефтчи” аъзосини чақирди 

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби Остон Ўрунов ўрнига “Нефтчи” аъзосини чақирди 

11-Ноябр 2024, 00:14

Остон Ўрунов Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар ва Шимолий Кореяга қарши ўйинларида иштирок этмайди 

Остон Ўрунов Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар ва Шимолий Кореяга қарши ўйинларида иштирок этмайди 

10-Ноябр 2024, 23:11

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Осиё Кубоги қуръа натижалари ва жамоанинг тайёргарлик режаси хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Осиё Кубоги қуръа натижалари ва жамоанинг тайёргарлик режаси хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди

7-Ноябр 2024, 22:15

Сречко Катанец ноябрь ойи ўйинлари учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди 

Сречко Катанец ноябрь ойи ўйинлари учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди 

6-Ноябр 2024, 16:18

Жамшид Искандеров БААга қарши ўйин олдидан: Осон ўйин бўлмайди

Жамшид Искандеров БААга қарши ўйин олдидан: Осон ўйин бўлмайди

15-Октабр 2024, 02:04