Daryo

Микротўлқинли печда овқат иситиш соғлиқ учун зарарлими?

Микротўлқинли печдаги нурланиш тури смартфон, телевизор ва лампочкаларда ҳам мавжуд

1 дақиқа ўқиш16 645 кўришлар0 изоҳ0

Ўтган асрнинг 50 йилларида ихтиро қилинган микротўлқинли печлар озиқ-овқатни иситиш, гўштни эритиш каби кўплаб рўзғор юмушларини осонлаштирди. Аммо баъзилар ушбу техниканинг хавфсизлигидан ҳозир ҳам хавотирда.

Фото: Shutterstock

АҚШнинг Кливленд клиникаси диетологи Пейж Уэлш озиқ-овқат ва ичимликларни иситиш учун микротўлқинли печлардан фойдаланиш саломатлик учун хавфсиз эканлигини тушунтирди.

Микротўлқинлар — паст частотали нурланишнинг бир тури бўлиб, улар ионлаштирувчи бўлмаган тўлқин сифатида таснифланади. У саратонга олиб келмайди, озиқ-овқатларни радиоактив нурлантирмайди ёки ДНКни ўзгартирмайди. Ушбу турдаги нурланиш уяли телефонлар, телевизорлар ва лампочкаларда ҳам мавжуд.

Мутахассиснинг тушунтиришича, рентген нурларида қўлланиладиган ионлаштирувчи нурланиш юқори дозаларда ҳужайраларга зарар етказиши мумкин, аммо микротўлқинлардан келиб чиқадиган ионлаштирувчи бўлмаган нурланиш молекуляр тузилмани ўзгартирмайди ва соғлиқ учун хавф туғдирмайди.

Микротўлқинли печ магнетрон деб номланувчи қурилма томонидан қувватланади. У электр энергиясини микротўлқинли энергияга айлантиради. Озиқ-овқат микротўлқинли печга қўйилганда, энергия овқатнинг сув молекулаларини тебратади. Бу тебранишлар озиқ-овқат тузилишини ўзгартирмасдан иссиқлик чиқаради. Бундай энергия миқдори одамларга зарар етказиши учун сезиларли даражада паст.

Агар микротўлқинли печ шикастланган, унинг ичида чуқурчалар, ёриқлар бўлса ёки бўёқ қисми кўчса, ундай ҳолда техника зарарли бўлиши мумкин.

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар