Daryo

Боing иш ташлашни олдини олиш учун 33 минг ишчининг маошини рекорд даражада оширади 

Мутахассислар ходимларнинг иш ташлаши компанияга тахминан 3 миллиард доллар зарар келтириши мумкинлигини айтмоқда

1 дақиқа ўқиш14 934 кўришлар0 изоҳ0

American Boing компанияси аввалроқ машинистлар ва аэрокосмик ишчилар халқаро ассоциациясининг иккита маҳаллий бўлими билан компаниянинг 33 мингдан ортиқ ходимлари манфаатларини ифодаловчи янги шартнома шартларини келишиб олди, дейилади компания баёнотида.

Тўрт йиллик шартнома тасдиқланса, Вашингтон, Орегон (Портленд) ва Калифорния штатларида ишчилар учун базавий иш ҳақи компания тарихидаги энг юқори даражада — 25 фоизга ошади.

Фото: Google Images

Бундан ташқари, уларнинг ҳар бирига 3 минг доллардан бир марталик тўлов тўланади.

Гап биринчи навбатда 737 МАХ, 767, 777/777Х, P-8, КS-46А Таnker ва E-7 Wеdgetail самолётларини ишлаб чиқаришда иштирок этган ходимлар ҳақида кетмоқда.

Шартнома Вашингтон штатида янги Boing самолётларини ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади. Бу ассоциациянинг асосий талабларидан бири эди, деб ёзади Associated Press.

Аввалроқ Касаба уюшмаси агар муросага эришилмаса, иш ташлаш билан таҳдид қилганди. Шартномани ратификация қилиш бўйича овоз бериш 12 сентябрь, пайшанба куни бўлиб ўтади.

Мутахассислар ходимларнинг иш ташлаши Boing’га тахминан 3 миллиард доллар зарар келтириши мумкинлигини айтишмоқда.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар