Daryo

Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлишни хоҳлайди

Спортчи ҳокимиятдаги қаллоблар ирланд халқи олдида жавоб бериши керак, деб ҳисоблайди

1 дақиқа ўқиш22 903 кўришлар0 изоҳ0

Ирландиялик аралаш жанг санъатлари спортчиси (MMA), икки вазн тоифасида UFCънинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлишни хоҳламоқда.

Фото: Getty Images

Макгрегор 2025 йилда Ирландия президентлигига номзодини қўйишига шама қилди.

“Президент сифатида менда Дойлни (Ирландия парламентининг қуйи палатаси) чақириш ва уни тарқатиб юбориш ҳуқуқи бўлади. Шундай қилиб, юқорида айтганимдек, Ирландия халқи бу қароқчилар, оилавий анъаналарни бузувчи ва кичик бизнесни таъқиб қилувчилардан олишга ҳаракат қилаётган барча жавобларни оламан.

Ҳокимиятдаги бу қаллоблар халқимиз олдида жавоб беради. Ва мен буни қиламан.

Ирландияга халқ томонидан сайланган фаол президент керак. Бу — мен. Мен ягона, мантиқий танловман. 2025 йил яқинлашмоқда”, деб ёзди Конор Макгрегор Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Макгрегор ўзининг сўнгги жангини 2021 йилнинг ёзида ўтказиб, америкалик Дастин Порьега техник нокаут билан ютқазганди. Ушбу жангда ирландияликнинг оёғи синган ва шу сабаб жангни давом эттира олмаган эди.

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар