Daryo

АҚШда ҳарбий сирларни Хитойга сотган аскар ҳибсга олинди

Корбейн Шульц яширин миссияси давомида Америка қирувчи самолётлари, ҳарбий тактикаси ва АҚШ армиясининг Тайванга нисбатан мудофаа стратегияси ҳақидаги маълумотларни тўплаган, уларнинг бир қисмини Хитойга жўнатган

1 дақиқа ўқиш7 065 кўришлар0 изоҳ0

АҚШда ҳарбий сирларни Хитой хавфсизлик хизматларига сотишда айбланган аскар ҳибсга олинди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Фото: Reuters

Манбада айтилишича сержант Корбейн Шульц АҚШ армияси контрразведка хизмати томонидан ўтказилган махсус операцияда қўлга олинган. Айни пайтда у тергов камерасида экани маълум қилинган.

Қўлга олинган сержант мудофаа ва хавфсизлик соҳасига алоқадор кўплаб махфий маълумотларни Хитой расмийларига узатган. Бунинг эвазига сержантга бошланишига 42 минг доллар тўланган.

Корбейн Шульц Хитой вакиллари билан 2022 йилнинг июнь ойида алоқа ўрнатган. Ўтган икки йил давомида катта ҳажмли маълумотлар алмашилган ва сотилган.

Суд ҳужжатларига кўра, ўта махфий маълумотларга кириш учун хавфсизлик рухсатига эга бўлган сержант Шульц Гонконгда яшовчи шахс билан мунтазам алоқада бўлган. Хавфсизлик хизматлари эътиборига тушмаслик учун икки шахс камдан-кам мулоқот қилган, ўз ёзишмаларини йўқ қилиб келган.

Гонконгда яшовчи шахс сержант Шульцдан ракетага қарши мудофаа ва мобил артиллерия тизимлари билан боғлиқ “нозик маълумотлар”ни тўплашни сўраган. Ушбу тўғрисидаги маълумотлар Хитойга узатилган ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.

Сержант Шульц яширин миссияси давомида Россиянинг Украинадаги урушидан олган билимлари асосида АҚШ қирувчи самолётлари, ҳарбий тактикаси ва АҚШ армиясининг Тайванга нисбатан мудофаа стратегияси ҳақидаги маълумотларни тўплаган. Бу маълумотларнинг бир қисмини узатишга ҳам улгурган.

“Ушбу судланувчи АҚШдан ташқарида яшовчи шахсга миллий мудофаа маълумотларини узатиш учун тил бириктириб, ҳарбийларимизнинг унга бўлган ишончини оёқости қилди. Миллий хавфсизлигимизни хавф остига қўйди”, дейилади АҚШ расмийлари баёнотида.

Корбейн Шульц жиноятини тан олган. Хавфсизлик хизмати ҳозирда у билан алоқа ўрнатган хитойлик шахсни аниқлашга уринаётгани хабар қилинган.

<p> </p> <div id="mttContainer" class="notranslate" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар