Daryo

Икки-уч дақиқа ўзига келмаган: Ўзбекистон бокс жамоаси бош мураббийи юрак хуружига учради 

Буюк Британиялик шифокорлар ёрдами билан мураббийнинг ҳаёти сақлаб қолинган

1 дақиқа ўқиш75 084 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон бокс жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Париждаги “Ролан Гаррос” аренасида Ҳасанбой Дўсматовнинг Олимпиада чемпионлигини нишонлаш вақтида юрак хуружига учради.

Фото: Getty Images

8 август куни бўлиб ўтган Ролан Гарросда ГБ жамоасининг тиббий ёрдам кўрсатиш штабининг икки нафар аъзоси бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличевнинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар берди Гуардианс.

Қиличев кийим алмаштириш зонасида Ҳасанбой Дўстматовнинг олтин медални қўлга киритганини нишонлаётган пайтда юрак хуружига учраган.

Аввалига биринчи ёрдам кўрсатилган, аммо 2-3 дақиқада ҳам мураббий ўзига келмаган.

Фото: Google Images

Шу пайт Буюк Британия жамоасининг шифокори Ҳарж Сингҳ ва физиолог Робби Лиллис фавқулодда вазиятда тезкорлик билан ҳаракат қилган. Сингҳ Қиличевга юрак массажини бошлади, Лиллис эса дефибрилатордан фойдаланиб мураббийга ёрдам берган.

“Ўзбекистон мураббийлар жамоаси машғулот хонасида байрам қилаётган эди, кейин эса ўша ҳудуддан умуман байрам бўлаётганга ўхшамаган овозлар келди. Улар доктор чақираётган эди. Ҳарж биринчи бўлиб югурди ва мен ўзимиз билан олиб юрадиган фавқулодда травма сумкаси билан эргашдим. Мен Ҳарждан 30 сония ўтгач келганимда, у аллақачон мураббийда юрак массажини бажаришни бошлаган эди. Дефибилятор билан унга ёрдам бердим”, дейди Лиллис.

Кейинроқ Қиличев касалхонага ётқизилган ва муолажалардан сўнг унинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

“Мен кимнингдир омон қолишида ҳисса қўшганимдан миннатдорман”, деди Лиллис.

Баҳодир Жалолов шифокорларга ўз миннатдорлигини билдирди.

“У менинг шахсий мураббийим. У ажойиб мураббий. Ҳозир унинг аҳволи яхши. Англиядан келган шифокорларга раҳмат, чунки бошқа шифокорлар келгунига қадар биринчи бўлиб инглизлар ёрдам берди. У биз билан доимо алоқада. Эртага ҳаммамиз бирга касалхонага борамиз”.

Маълумот учун, Ўзбекистон бокс терма жамоаси 5 та олтин медални қўлга киритди.

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар