Daryo

Исроил ҳарбийлари Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ”нинг икки аъзосини йўқ қилди

Исроил мудофаа кучлари Исроилнинг Ливан жанубидаги ҳаво-мудофаа бўлинмаси биносига зарба берган

1 дақиқа ўқиш5 152 кўришлар0 изоҳ0

Исроил ҳарбийлари 23 апрель куни Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг икки нафар аъзосини йўқ қилган. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Фото: CNN

Манбада айтилишича, Исроил мудофаа кучлари Исроилнинг Ливан жанубидаги ҳаво мудофааси бўлинмаси биносига зарба берган. Ҳужум пайтида “Ҳизбуллоҳ” таниқли вакилларидан Ҳусайн Али Азкул ҳалок бўлган.

Ҳусайн Али Азкулни Исроил маъмурияти ўта хавфли террорчилар рўйхатига киритган. Азкул Исроилга қарши террорчилик ҳужумларини режалаштириш ва уни амалга оширишда жиддий иштирок этганликда айбланган.

“Ҳизбуллоҳ” расмийлари ўз ходими ўлимини тасдиқлаган. Ўлим сабаби ва вақтини маълум қилмаган.

Шунингдек, Исроил кучлари Ливаннинг Арзоун ҳудудида “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳаво мудофаа бўлинмаси яна бир аъзоси — Сажед Сарафандни ҳам ўлдирганини даъво қилган. У ҳаво ҳужумида ўлдирилгани хабар қилинган.

23 апрель куни эрталаб Исроилга қарашли Жалиланинг ғарбий қисмида, Ливан чегараси яқинидан ҳарбий дронлар учиб ўтиши оқибатида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Сиреналар ишга туширилган. Тель-Авив расмийлари чегара назоратини кучайтиришни буюрган.

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” кучлари 7 октябрь, ҲАМАС Исроилга ҳужум бошлаган пайтдан бери трансчегаравий отишмалар ва ҳужумлар олиб бормоқда. “Ҳизбуллоҳ”нинг сиёсий раҳбарияти фаластинлик ҳарбий гуруҳларни қўллаб-қувватлаган. Исроилнинг Ғазога тинимсиз ҳаво ҳужумларини кескин қоралаган.

<p> </p> <div id="mttContainer" class="notranslate" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар