Daryo

Исроил Мадримов Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади

Жанг 3 август куни бўлиб ўтади

1 дақиқа ўқиш48 962 кўришлар0 изоҳ0

Теренс Кроуфорд навбатдаги жангини Исроил Мадримовга қарши ўтказади.

 

Ярим ўрта вазн (66,7 кг.гача) тоифасида WBC, WBO ва WBA чемпионлик камарлари соҳиби Теренс Кроуфорд навбатдаги жангини Исроил Мадримовга қарши ўтказади.

Бу ҳақда ESPN телеканали вазиятга яқин манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда. Ўзбекистонлик боксчи биринчи ўрта вазн (69,9 кг.гача) тоифасида WBA чемпиони бўлиб турибди. ESPN берган хабарга кўра, ушбу жанг 3 август куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, ўтган йилнинг 30 июль куни Кроуфорд ҳамюрти Эррол Спенсни тўққизинчи раундда техник нокаутга учратиб, ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланган эди.

Америкалик чемпион профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар